Latest news

22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  0 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  8 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  12 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  21 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Ибраҳим Томиванинг бугун омади келди" News

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Ибраҳим Томиванинг бугун омади келди"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун шогирдларим 100 фоиз куч билан ўйнашди. 3 ойлик танаффусдан кейин бироз қийин бўлганини ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим. "Динамо" футболчиларини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим, улар йирик ҳисобда ортда қолаётганида ҳам таслим бўлишмади ва 3та гол уришди. Биз ҳимоя устида ишлашда давом этамиз.

Бизнинг шиоримиз шундай: Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш.

Мен ҳам, клуб директори Алишер Шоғуломов ҳам жамоамиз тўп билан кўпроқ ўйнашини истамоқда.

Эркин Жабборов олий лигада кўп ўйинлар ўтказган ва тажрибали посбон. Ҳимояни ўзи назорат қилиб борди.

Ибраҳим Томива ҳақида қандай фикрдаман? Бугунги ғалаба фақат уники эмас, шу боис алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳали мавсум бошлангани йўқ. Тўғри бугун унинг омади келди ва учта гол урди.

Узоқ йиллар "Хоразм" клубида ишладим. Оилам Тошкентда яшайди, шу боис Тошкентда ишлашни хоҳлардим. Алишер Шоғуломов клубга таклиф қилди ва ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман", - дейди Александр Ежов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика