Latest news

14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  2 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик" News

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Шўртан"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда Ғузор клуби ҳар томонлама бизни мағлуб этди", - Александр Ежов.

- Иккинчи таймда жамоаингизни ўзгартириб қўйишгандек туюлди...

- Бугун йигитлар кет-кет учта ўйинда ютиб хотиржамликка берилишди шекилли. Ғузорда осонгина ютамиз деб ўйлашди менимча. Бундан ташқари бизда жароҳат олганлар кўп, ярим жамоамиз уколлар ёрдамида майдонга тушишмоқда. Афсуски футболни алдай олмайсан, ким кўпроқ югурса, кўпроқ ҳаракат қилса ўша томон ютади. Бугун "Шўртан" шунда ўйнади, уларда истак ҳам юқори бўлди.

- "Хоразм" биринчи даврада худди шу ҳисоб билан ютганди, бугун эса мағлубият. "Шўртан" асосий таркибни шакллантиришда қийинчиликка дуч келган клуб ҳисобланади, ниманинг эвазига бундай йирик ҳисоб қайд этилди деб ўйлайсиз?
- Менимча йигитлар ўйиндан олдин "Шўртан"ни "ютиб бўлганди". "Шўртан" юқорида айтганимдек биздан кўпроқ югурди.

- Бугун қайси чизиқдан кўнглиз тўлмади?
- Бутун жамоадан кўнглим тўлмади.

- Бугун футболчиларга ҳам, мураббийга ҳам эътироз қилмадингиз... Бошқа ўйинларда ҳам шундаймисиз?
- Барча эътирозимни танаффус вақтида футболчиларга билдирдим (кулади). Ўйинда рақиб бизни шунчаки мағлуб этганида ҳакамга эътироз билдириб нима қиламан?




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика