Latest news

08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  16 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1

Александер-Арнольд Винисиус билан кутилаётган дуэль ҳақида тўхталиб ўтди News

Александер-Арнольд Винисиус билан кутилаётган дуэль ҳақида тўхталиб ўтди

"Ливерпуль" ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Чемпионлар Лигаси финалида Винисиусга қарши ўйиндан кутаётган умиди билан ўртоқлашди.

"Реал Мадрид"га қарши ўйнаганингизда, сиз жаҳон даражасидаги ўйинчиларга қарши туришни кутасиз. Бутун майдонда дуэллар бўлади. Бизда уларнинг ҳужумларига қандай дош беришга асосланган режамиз бор.

Винисиус – қойилмақом ўйинчи, у буни айниқса, жорий мавсумда гол уриб, пас ошириб кўрсатди. Уни кузатиш қизиқ.

Биз ўз ишимизни индивидуал ва жамоавий тарзда яхши бажаришимиз керак. Бу жамоавий ўйин ва якунда жамоа ғалаба қозонади", – деди англиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали бугун Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланиши кутилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика