Latest news

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Александар Стожмирович: “Мураббийлик фаолиятимни яна Ўзбекистонда давом эттиришни истайман. "Нефтчи”га қайтамасам керак" News

Александар Стожмирович: “Мураббийлик фаолиятимни яна Ўзбекистонда давом эттиришни истайман. "Нефтчи”га қайтамасам керак"

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида хорижлик мураббийлар илгари ишламаган хисоб.

Бу йил мавсум аввалида ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган “Нефтчи” раҳбарияти таркибни янгилашдан аввал, мураббийлар штабида ҳам бутунлай ўзгаришларга қўл урди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов бошқарувни ўз қўлига олгач, ўзи яхши таниган-билган мутахассисларни ёрдамга чорлади. Эътиборлиси уларнинг орасида сербиялик мураббий ҳам бор эди. Александар Стожмирович жорий мавсум “Нефтчи” жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида анча фаол ишлади. Фарғоналикларнинг муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида ушбу мутахассиснинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Шунга қарамай “Нефтчи” раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа уддалангач, сербиялик мутахассис билан муддатидан аввал шартномани бекор қилди. Яқинда юртига жўнаб кетган Стожмирович билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.    

-  Александар, аввало “Нефтчи” футбол клубини ПРО-Лигада чемпион бўлгани билан табриклаймиз! Ўзбекистонда ўтказган дебют мавсумингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Табрик учун раҳмат! Албатта юртингизда ўтказган фаолиятимдан қониқдим.Ҳар бир мураббийнинг вазифаси ва масъулияти ўз жамоасидаги футболчиларнинг савиясини, жамоавий ўйинини, жисмоний ва техник-тактик қобилятини оширишдан иборат. Олдинда жиддий вазифа турганда, “Нефтчи”дек катта клубда мураббий бўлганингда, бу икки йўналишда ишлаш янада қийинлашади. Лекин биз буни уддаладик ва бундан ҳозир жуда хурсандман.  

- Чемпионат тугамасидан аввал жамоангиз билан тузган шартномангизни муддатидан аввал бекор қилганингизни қандай изоҳлайсиз?

- Муваффақият ва натижадан қатъий назар, футболда баъзида турли хил воқеалар содир бўлади. Бундай вазиятда амбицияларимиз турлича бўлди. Аммо шунга қарамай, жорий йил  “Нефтчи” футбол клуби тарихида ҳам, фаолиятимда ҳам ёрқин унутилмас мавсум сифатида қолади.   

- Мураббий сифатида Ўзбекистонда ишлаб ўзингиз учун нималарни кашф қилдингиз?

- Келажакда ҳамкорлик қилишни режалаштирган кўплаб дўстлар орттирганимдан ташқари, ўзбек футболчилари жуда истеъдодли экани, машғулотлар жараёни устида ва назарий томондан ишласа, бу мамлакат футбол харакати маркази бўлиши мумкинлигини билиб олдим. 

- Яна Ўзбекистонга қайтиш режангизда борми?

- Албатта. Таклифлар аллақачон бор ва имкониятларим иложи борича ўзбек футболи ривожи йўлида давом этишини жуда хоҳлайман. 

- “Нефтчи”да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишладингиз. Футболчиларни ўзингиз истаган даражага олиб чиқа олдингизми?

- Аксарият учрашувларда жамоамиз ўртача 30,7 ёшда ўйнаганига қарамай, биринчидан, чемпионат давомида бир нечта мушак жарохати олмаганимиздан ва барча асосий ва муҳим футболчиларнинг ўйнаганидан кўпроқ мамнунман. Деярли 100 фоиз ўйин кўрсатди.Бу менинг мақсадим эди. Чунки асосийларидан бирининг йўқлиги жамоамиз аввалгидек бўлмаслигини билар эдик. Шунинг учун иш жуда мураккаб эди. Лекин ўйинчилар ниҳоятда самарали ва жуда кўп иштиёқ билан харакат қилди. Буни кучли иш ахлоқи дейиш мумкин. 

- Ўзбекистон футболи бўйича олдин қандай тасаввурингиз бор эдию,  бир мавсум ишлаганингиздан кейин қандай таассурот қолдирди?

- Энг бошидан бўлган ва қолган таассуротлар. Машғулотлар жараёни бара соҳаларда яхшилашимиз керак. Чунки футбол ресурслари кўп. 

- ПРО-Лигада қайси жамоалар сизга кўпроқ ёқди?

- Чемпионатда энг жиддий футболни “Олимпик” ва “Динамо” ўйнади. 

- “Нефтчи”га келишингиз тарихи ҳақида ҳам айтиб бера оласизми?

- Илгари Ўзбекистонда ўйнаган дўстим ҳозирда агентлик иши билан шуғулланмоқда. Айнин ушбу дўстим менга “Нефтчи”ни Суперлигага йўлланма олиши учун ёрдам беришим кераклигини айтди. 2007 йилдан бери Украинада бирга футбол ўйнашни бошлаганимиздан бери, у мени инсонийлик ва мураббий сифатида яхши биларди. Рус тили бўйича ҳам муаммо йўқлини англаб етган. Игорь Петкович биринчи навбатда менинг дўстим. Кейин эса агентим ҳисобланади. 

- Шу ўринда “Нефтчи”га келишингиздан олдин қайси жамоаларда ишлаганингиз тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз?

- Бутсаларимни михга илгач, мураббийликни юқори лигада ёшлар билан иш бошлаганман. Кейин бироз муддат ўтиб, иккинчи лига клубида уч йил давомида бош мураббий сифатида ишладим. Шундан сўнг биринчи ҳамда олий лига клубида жисмоний ва техник-тактик  йўналишда ёш футболчиларни тарбиялаб бордим. ФК “Радник-1923”, “Гружа” ФК, “Локомотив” ФК, “Слога” ФК жамоалар шулар жумласидандир.  

- Агар иложи бўлганида ўзбекистоннинг қайси жамоасида ишлаган бўлардингиз?

- Албатта. Ўзбекистоннинг энг яхши клубларида ишлаш истаги юқори. Бу борада рўйхат кичик эмас.

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг умумий манода жисмоний тайёргарлиги қай даражада?

- Жисмоний тайёргарлик кўп жиҳатдан ўйиндаги ташкилотга боғлиқ. Футбол аеробик остонасидаги ўйин бўлгани учун, қанчалик баланд бўлмасин, бу дунёда бутун ўйин давомида қизил худудда қоладиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун жисмоний ва техник-тактик тайёргарликни тушуниш жуда муҳимдир. Ўзбек футболчилари жуда чидамли, муайян мехнат қобилиятини ривожлантиришга мойиллик бор. Албатта бунга етарлича тайёргарлик билан.

- Келаси йил сизни яна “Нефтчи”да кўришимиз мумкинми?

- Йўқ, энди Фарғона клубига қайтиб бормасам керак.

- Сизда Ўзбекистон Суперлига мусобақаси бўйича тасаввур пайдо бўлдими?

- Ҳа, албатта. Суперлиганинг жуда кўп ўйинларини кузатдим ва барча тафсилотларни имкон қадар кўпроқ билиб боришга харакат қилдим. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика