Александар Алемпиевич: “Дуранг ўйинга мос бўлди”
30 sep 2016 11:00
News
Александар Алемпиевич: “Дуранг ўйинга мос бўлди”
“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” вакили Александар Алемпиевичнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйлашимча, дуранг натижа ўйинга мос бўлди. Иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш имкониятлар бор эди. Бироқ гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. “Бухоро” жамоаси тажрибали футболчилардан ташкил топган. Одатда бу каби жамоаларга қарши, айниқса меҳмонда тўп тепиш осон бўлмайди. Фикримча, навбатдаги учрашувлар бундан-да қизиқарли ва кескин ўтади. Чунки чемпионлик учун кураш кескинлашди, - дейди Алемпиевич.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments