Latest news

21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  0 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  69 20:55ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  1 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  6 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  2 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  4 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  23 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0

"Алекс" 31 ёшда! Туғилган кунинг билан Гейнрих! News

"Алекс" 31 ёшда! Туғилган кунинг билан Гейнрих!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчиси Александр Гейнрих 31 ёшга тўлди.

Гейнрих деганда кўз олдимизга рақиб жарима майдончаси ичидаги хавфли ҳужумчи келади. Гейнрих деганда мухлисларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари тепган пенальтилар кўз олдиларига келтирадилар. Гейнрих деганда мағлубиятга учралган пайтимиз якка ўзи кўз ёш тўкиб майдон марказида ўтирадиган ҳужумчини тасаввур қиламиз ва яна Гейнрих деганда мухлисбоп ўйин кўрсатадиган футболчини биламиз. Бугун мухлисларнинг ёқимтойи бўлган "Алекс" 31 ёшга тўлди. 

Бугун жароҳати туфайли МТЖга кела олмаган ҳужумчимимизни йилма йил ёд этамиз.


Ўзбекистонда 2002 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бир маротабадан Россия ва Қозоғистон олтин медалларига эга чиқди. Уч карра Ўзбекистон Кубоги сохиби ва икки маротаба Қозоғистон суперкубоги ғолиби. 




Александр Гейнрих номи мухлисларимиз орасида 2001 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичидан кейин кўп бора тилга олина бошлади. Бир йил ўтиб Қатар яшил майдонларида кечган Осиё чемпионатида терма жамоамизни ўз тарихида биринчи маротаба ЖЧга чиқишига ўзининг муносиб улушини қўшди.




Қисқа фурсат ичида мухлислар ёқимтойига айланган Саша 2003 йили "Пахтакор"дан Москванинг ЦСКА клубига трансфер қилинди. Афсуски у ерда унинг иши юришмади. Икки мавсумни захирада ўтказган ҳужумчимиз "Пахтакор"га қайтди.




2005 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлаган футболчи ОЧЛда жамоа жонига оро кирди. Ўйин амалиётини тиклаб олганидан сўнг унга Москванинг "Торпедо" жамоаси қизиқди.




Ва у 2006 йилни "Торпедо" сафида ўтказди. Икки йил давомида москваликлар шарафини ҳимоя қилган Гейнрих 21 та учрашувда майдонга тушди. Орада "Пахтакор"нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган шоу учрашувда "Торпедо" сафида "Пахтакор"га қарши майдонга тушди.




2007 - 2011 йиллар оралиғида Гейнрих яна "Пахтакор"га қайтди. Пулни доимо иккинчи ўринга қўювчи футболчи бирон бир клубидан бўшаши билан "Пахтакор" таркибига келиб қўшилар ва у ердан яна қаергадир трансфер бўларди. Аслида трансфер маблағларини ўзи учун кўтарма пули сифатида олса бўлар эди. Лекин унинг учун пул бу бахт дегани эмас эди...




2011 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Гейнрих Жанубий Корея томон учди. "Сувон Самсунг" сафида ОЧЛда иштирок этган футболичимиз у ерда ҳам тинч турмади. Ўз жамоасини ҳар қандай вазиятда қўллай оладиган Саша суратда гувоҳи бўлганингиздек "жанг" қиляпти.




Бир йил ўтиб унинг ўйинига XX аср футболининг қиролларидан бири қарсак чалди. "Эмирейтс" клубида тўп тепкан Гейнрих футбол афсонаси Марадона билан.




БААдаги чемпионат унга тўғри келмади. 2012 йил у Қозоғистонга кўчиб ўтди ва "Актобе" сафида 2 мавсум тўп тепди.




2014 йил у яна Ватанига қайтди. Бу сафар унинг эгнидаги сариқ либосни қизил эгаллади. "Локомотив" сафида бир мавсум тўп тепган Саша бир йил ўтиб яна Қозоғистонга кетди.




Ҳозирча  унинг сўнгги клуби Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси бўлиб турибди. У фаолиятини қаерда тугатади? Ўзбекистонга қайтадими ёки йўқ. Буниси муҳим эмас, қизалоғи ва оиласи бахтига соғ ва омон бўлса бўлгани. Ҳа, айтгандек, агар Гейнрих Феллайнининг ўрнида "МЮ" сафида ҳаракат қилиб гол урганида қандай суратга тушган бўларди? Бу қизиқ бўлса томоша қилинг.




С днем рождения!


Нодирхўжа Юлдашев 


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика