Latest news

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  58 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Албаниялик мутахассис: "Хебай яхшигина ўсишга эришди" News

Албаниялик мутахассис: "Хебай яхшигина ўсишга эришди"

"Андижон" матбуот хизмати ҳужумчи Рубин Хебайнинг собиқ устози билан суҳбат уюштирди.

Шубҳасиз, Рубин Хебай Суперлига юлдузига айлана олди. Унинг учун 2023 йилги мавсум ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. Энг яхши трансферлардан бири сифатида ўзини мутлақо оқлади. Суперлиганинг энг яхши футболчиси нафақат Ўзбекистонда, балки она юрти – Албанияда ҳам трендга айланди. Унинг номи биздаги каби у ерда ҳам жуда кўп тилга олиняпти. Қандай савиядаги ҳужумчилигини исботлаган футболчи ҳақида Албанияда нима дейишаётгани рости биз учун жуда қизиқ ва муҳим эди.  

Футболчимизнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида бутун албан матбуоти бонг урмоқда. Бу эса у ерда ҳужумчимизга эътибор ҳамда қизиқишни янада ошириши муболағасиз. Хўш, Хебайнинг Албания терма жамоасига жалб этилиш имконияти қандай? Боз устига, бу йил терма жамоа ўз тарихида биринчи маротаба Европа чемпионатида қатнашади. "Андижон" матбуот хизмати ушбу масалага жиддий киришган ҳолда Рубин Хебайни яхшироқ биладиган албан мутахассисини излаб топди. 



Хебай "Андижон" клубига келгунига қадар Албаниянинг "Теута" жамоасида тўп тепган. Мазкур клубда унга бош мураббийлик қилган Ренато Арапи билан боғландик. У ўз вақтида Албания терма жамоасида фаолият олиб борган ва "Теута" билан совринларни ютган. 

Хебай билан "Теута"даги фаолияти ҳақида  

"Ҳа, Ўзбекистонга кетганидан бери мен уни узоқдан бўлса ҳам кузатиб бораман", – дея гап бошлади Арапи.

У билан футболчилик давримдаёқ “Теута”да бирга ўйнаганмиз. Мен билан жамоадош эди, бир мавсумда 2 та соврин ютишга эришгандик. Рубин келганидан кейин нафақат мен, барча жамоадошларим билан унинг юқори истеъдод эгаси эканлигини сезганмиз. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг жамоасини алмаштирди ва мен мураббий бўлиб ишлашни бошлаганимда яна таркибимизга қўшилди. Мураббий бўлганимдан сўнг клуб президентидан Хебайни олиб келишни сўрагандим. Чунки икки ҳужумчи билан яхшироқ натижаларга эриша олишимизга ишонгандим. У нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам жуда ажойиб. У киришимли йигит ва жамоада ички муҳитни бир маромда ушлашда катта фойдаси теккан.



Рубиннинг Албания терма жамоасига чақирилиши тарафдори

Албатта, медиада Рубин Хебай ҳақида кўп гапиришади ва у буларнинг барчасига муносиб. Унда бор хусусиятлардан келиб чиқиб, албатта миллий терма жамоада бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Буни бир неча марта Ўзбекистондаги ўйинлари билан исботлай олди. Аминманки, миллий жамоа мураббийлар штаби уни ва бошқа барча албаниялик футболчиларни кузатиб боришмоқда, чунки ҳозирда миллий терма жамоамизда менинг фикримча, ҳозиргача бўлган даврлардаги энг кучли мутахассислар жамоаси ишламоқда.

Миллий терманинг илк бор Европа чемпионатига йўл олгани ва рақобат тўғрисида

Албатта, бутун албан халқи ушбу муваффақиятдан жуда хурсандмиз. Тарихда биринчи марта саралаш гуруҳимизни биринчи ўринда якунладик. Миллий жамоадаги ҳужумчилар етишмовчилигини инобатга олган ҳолда Хебай жамоага жалб этилиши керак, деб ҳисоблайман. Мураббий сифатида унинг фойдасига ишламайдиган бир жиҳатни айтиб ўтган бўлардим. Миллий жамоамиздаги услубга кўра бизга тезкор ҳужумчи керак бўлади. Чунки жуда кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз. Ҳимояда яхши блокни ҳосил қилиб, тезкор ҳужумларга ўтишимиз керак. Бошқа тарафдан у учун терма жамоада жуда катта рақобат мавжуд. Негаки, ҳужумчи ролида унга “Челси” футболчиси Армандо Броя рақобатчилик қилади.



Футболчимизнинг голлари ҳамда имконияти хусусида

Ҳа, унинг кўплаб голларини кўрдим. Имкониятларини билган ҳолда айтишим керакки, Хебай ушбу мавсумда ҳафтадан ҳафтага яхшигина ўсишга эришди ва келажакда ҳам шу тақлид давом этади. Тез орада уни миллий терма жамоада кўришга умид боғлайман, чунки Рубин бунга муносиб. Очиғи, Хебай 13-титулини қўлга киритиши ҳақида эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. Мен ҳам миллий терма жамоанинг бир қисми бўлганман. Футболчилик фаолиятимни якунлагач, “Теута”да мураббийликни бошладим. Саудия Арабистонида ҳам ёрдамчи мураббий сифатида ишладим”, - дея сўзини якунлади, албан мутахассиси. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика