Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  1 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Альба “Атлетико”га ўтади..ми? News

Альба “Атлетико”га ўтади..ми?

Ҳимоячи Жорди Альба “Барселона”ни тарк этиши мумкин.

32 ёшли футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Нашр хабарига кўра, мадридликлар чап қанот ҳимоячисини излашмоқда ва бу жойга Альба муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у Испанияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол уришга эришди.

Альба 2012 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан бешмарта Испания чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. Шунингдек, ЕЧЛ ва УЕФА суперкубогида ғолиб чиққан. Жорди “Барса”га келгунига қадар “Валенсия” ва “Химнастик” сафида тўп тепган. Transfermarket портали футболчининг трансфер нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика