Latest news

09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  0 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  21 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  13 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи" News

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Алай" - "Навбаҳор-2" (2:1) учрашувидан сўнг қирғизистонликлар бош мураббийи Мирлан Эшенов билан интервью ташкиллаштирди.

- "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Ушбу мусобақада бош мураббий сифатида илк бор иштирок этмоқдаман. "Ҳоким кубоги" мусобақасига таклиф олганимиздан хурсандмиз. Айни кунларда Фарғонада футбол ўйнайдиган об-ҳаво бўлмоқда. Биласизми, ташкилотчилар бизни даражаси юқори бўлган жамоалар билан бир гуруҳда ўйнашга имконият яратиб беришди. Гуруҳимиздаги рақиблар кучли жамоалардан иборат эканлиги бизга тажриба тўплаш имкониятини яратяпти. "Андижон-1", "Навбаҳор-2" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан бир гуруҳда ўйнадик. "Ҳоким кубоги" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда. Имкон бўлса, узоқ демасдан ҳар йили келиб, ушбу мусобақада қатнашган бўлардик.

- Жамоангиз сафида ўзбекистонлик футболчилар борлигини кўрдик. Уларнинг ўйинлари ҳақида қандай фикрларни айта оласиз?

- Ҳа, биз мазкур мусобақада бир нечта ўзбекистонлик футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Тан олиш керак, ўзбек футболчиларининг даражаси юқори бўлади. Уларда ўйин ва натижага жавобгарлик ҳисси бор, сифатли футбол намойиш этиб беришади. Менга ўзбекистонлик футболчилар билан ишлаш ёқади.

-  Жамоангизнинг ўртача ёши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ҳозирда жамоамизнинг ўртача ёши 23-24 ёшни ташкил этмоқда.

- "Алай" ўтган мавсумда Қирғизистон чемпионатида қандай натижа қайд этган?

- "Алай" жамоамиз Қирғизистон чемпионатининг олий лигасида ўйнайди. Биз ўтган мавсумда чемпионатни 4-ўрин билан якунладик. Жорий мавсумда жамоамиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилган.

- Ўзбек футболи ва Қирғизистон чемпионати ўртасида қандай фарқни сездингиз?

- Ҳа, ўйинлар давомида кўриб, хулоса қилишга имконим бўлди. Ўзбекистонда кўпроқ техникага таянган ҳолда футбол ўйналар экан. Ҳимоя чизиғида кўпроқ бўйдор ва гавдали футболчилар ҳаракат қилишларига гувоҳ бўлдим. Гуруҳдаги рақибларимиз кўпроқ тўп назоратига урғу берган холда ўйин ташкил этишди. Бизда ҳам футбол деярли шундай, фақат озроқ фарқли томонлари бор.

- Қайси машҳур ўзбек футболчилари ҳақида биласиз?

- Мен кўп бора Миржалол Қосимов ҳақида эшитганман, у киши ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири. Тошкентдаги мусобақада иштирок этганимизда, кўп жойда Миржалол аканинг суратлари акс этган баннерларни кўрдим. Яна айтадиган бўлсам, Сервер Жепаров, Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳақида биламан. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Италиянинг "Рома" клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовни кўрсатишим мумкин. Шомуродов Европанинг кучли чемпионатида ўйнаётган топ-даражадаги футболчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика