Latest news

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  0 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  8 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори" News

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори"

Қирғизистоннинг "Алай" жамоаси чемпионат баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Наманганда "Навбаҳор" билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этган ўшликлар кеча Тошкентда "Бунёдкор" билан куч синашди. Албатта икки чемпионат жамоалари ўртасидаги фарқ сезилди ва якунда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг "Алай" бош мураббийи Александр Бельдиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  Александр Леонидович одатда бир поғона юқори жамоалар билан ўйинларда жамоанинг камчилиги кўзга ташланади. "Бунёдкор" билан ўйинда "Алай"нинг қайси хатоларини пайқадингиз? Учрашув қай даражада фойдали бўлди?

- "Бунёдкор" жамоасига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун фойдали учрашув бўлди. Юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган. Бунда жамоа кўпроқ тажриба орттиради, камчиликлар кўзга ташланади. Натижалар барчасини айтиб турибди. Шунинг учун бу борада ортиқча фикр билдирмаган бўлардим. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз ҳозирча бундай жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси, тезлиги юқори. Бизда айнан шу нарса етишмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан муомала устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги сезилди. Икки мамлакат футболида фарқ бор. 

- "Навбаҳор" билан баҳсда жамоангиз кам гол ўтказганди. Бугун эса акси кузатилди. Умуман олганда Намангандаги учрашувда нима ўхшади-ю, "Бунёдкор" билан баҳсда қайси режалар иш бермади?

-  Ҳа, Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнадик. Сизга айтсам "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" икки хил услубдаги жамоалар ҳисобланади. "Бунёдкор" худди "Барселона" сингари тўпни назорат қилишни ёқтиради. Футболчилари яхши савияда. Шу боис тўпни  назорат қилиш биз учун қийин бўлди. Яна қайтараман Ўзбекистон чемпионати кучли. Барча учрашувлар шиддатли ўтади. 

- "Алай" таркибида Идрис Бикмайкин, Санжар Тўрақулов, Темур Талипов, Жамшид Қобулов каби футболчилар тўп тепмоқда. Улар ўзларидан қандай таассурот қолдиришяпти?

 - Уларда сифат борлигини кўрдим. Ушбу футболчилар чемпионатда бизга ёрдам беришларига ишонаман. 

- Яна қайси ўзбекистонлик футболчилар билан музокаралар кетмоқда?

- Бизда трансфер ойнаси 28 июль куни ёпилади. Бунга қадар айрим чизиқларни кучайтириб олишга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари давом этмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика