Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  4 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

“Ал-Жайиш” навбатдаги ғалабани қўлга киритди News

“Ал-Жайиш” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидагаи рақиби - Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоасига янги тунислик мураббий келгач, ҚЮЛсининг кейинги уч турида кетма-кет ғалабани қўлга киритди.
31 январь куни ўтказилган навбатдаги турда “Ал-Жайиш” клуби сафарда "Ал Вакра"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдаги голларга "Ал Жаиш"нинг бразилиялик янги легионери 9-рақамдаги Нилмар Да Силва (суратда) дебют ўйинидаёқ "дубл"га эришган бўлса, Муҳаммад Жидо ва франциялик 10-рақамдаги ўйинчиси Кембо Экоколар биттадан гол киритишди.

Клубнинг бугунги тарқатган хабарларига кўра нигериялик Кале Учега жавоб берилди, у  жамоани тарк этган. Кале Уче энди “Ар-Райян” жамоасининг шарафини ҳимоя қилади.

"Ал Вакра" жамоаси билан бўлган учрашувда майдонга яна бир бразилиялик ҳужумчи 20-рақамдаги Вагнер Рибейро ва жамоанинг ҳужумчиси Муҳаммад Мунтарилар майдонга туширилмади, бу ҳақда мураббий уларнинг тайёргарлик машқларининг бирида жароҳат олганлиги туфайли ҳамда ушбу ўйинда бошқа тактика қўллагани учун майдонга туширилмаганини таъкидлаб ўтган.

ҚЮЛсининг 18 тури ортда қолди. “Ал-Жайиш” жамоаси битта ўйин кўп ўтказган ҳолда ҳозир 33 очко тўплаб, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Турнир жадвалини эса “Лахвия” клуби 40 очко билан бошқариб бормоқда.

“Ал-Жайиш” жамоаси навбатдаги учрашувини ўз майдонида 4 февраль куни ОЧЛ-2014 плей офф учрашувидан олдин “Муайзер” жамоасига қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, плей офф учрашуви 8 февраль шанба куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика