Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат News

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бахтиёржон Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин, футболчи билан боғланиб, сайтимиз учун интервью олдик. 

- “Ал Хор” клубига ўтишим жуда тез амалга ошди. Ўзим ҳам буни очиғи кутмагандим. Аниқроғи, янги клубга кўчиб ўтишим 3 ёки 4 кун ичида ҳал бўлди. “Сурхон” клуби вице-президенти Жаҳонгир ака Усмонов менга Қатардан таклиф бўлаётганини айтди ҳамда менга танлаш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун у инсонга миннатдорчилик билдираман. “Ал Хор” клубига ўтишим айнан шу инсон туфайли амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддатим 1 йилга мўлжалланган. 

- Қатардан таклиф бўлганидан кейин “Сурхон” клубидагилар қаршилик қилишмадими?

- Йўқ. Улар бу таклифни қабул қилишимга ҳеч қандай тўсиқ бўлгани йўқ. Бунинг учун клубдаги барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Ал Хор” клуби сизни қандай кутиб олди?

- Клуб жуда ҳам профессионал. Ажойиб тарзда кутиб олишди. Бундан ғоят хурсандман.

- Қатарга йўл олишингизнинг асосий сабаби бу молиявий томонлама яхши таклиф бўлганими?

- Биласизми, клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтишни вазифа қилган. Қолаверса, режалари менга жуда маъқул келди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги катта бурилиш вазифасини ўтайди. Легионер сифатида тўп тепишни орзу қилардим ва бундай имконият пайдо бўлганидан кейин, ундан фойдаланишга қарор қилдим. Бундан ташқари, молиявий томонлама ҳам яхши таклиф бўлди. 

- Жамоа сизга алоҳида квартира бердими?

- Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилиб тураман. Яқин орада жамоа Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга учиб кетилади. Сафардан келганимиздан кейин, шартномада кўрсатилганидек, жамоа менга алоҳида уй ва машина тақдим қилади. 

- “Ал Хор”нинг қуйи лигада иштирок этиши таклифни қабул қилиш вақтида сизни ўйлантирмадими?

- Ўтган мавсум жамоа тўплар ҳисобига қуйи лигага тушиб кетган. Бироқ яна Юлдузлар лигасига қайтиш вазифаси борлиги мени қизиқтирди ва ўзимни кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Шу сабабли таклифни узоқ ўйлаб ўтиришдан маъно йўқ эди. Худо хоҳласа, жамоага бежиз келмаганимни исботламоқчиман ва “Ал Хор”нинг элитага қайтишига ўз ёрдамимни беришни истайман.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика