Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

"Ал Васл" устози: "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор" News

"Ал Васл" устози: "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор"

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Васл" (БАА) учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда "Ал Васл" бош мураббийи Милош Милоевич иштирок этди. 

- "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Пахтакор" ташкилий жиҳатдан жуда интизомли ва тартибли жамоа саналади. Уларнинг ўйинларини кўриб чиқиб шунга амин бўлдикки, жамоа футболчилари мураббий кўрсатмасини тўла-тўкис бажаришади. "Пахтакор"га ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, биз ҳам энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада кичик муаммолар бор эди. Эртанги ўйин олдидан ушбу муаммолар бартараф этиладими?

- Ҳа, бизда йўқотишлар бор. Эртага уч балки ундан кўп футболчилар хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунга қарамай, улар ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдириб, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизда савияли ўйинчилар етарлича. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати қай даражада? Сабаби жамоа ҳар 3-4 кунда майдонга тушишга мажбур бўлмоқда. 

- Биз шундай тиғиз тақвимда ўйнашга мажбурмиз. Лекин бу ҳолат фақат бизда эмас, балки глобал муаммо саналади. Шундай экан, жамоа кейинги ўйинга жуда тез фурсатда тайёргарлик кўриши керак. Тўғри, тақвим тиғиз, лекин тез-тез футбол ўйнаб туриш футболчиларнинг ўзига ҳам ёқади. 

- Жамоаларнинг трансфер қиймати ва бошқа жиҳатлар бўйича тавофут катта. "Ал Васл" бу борада қоғозда сезиларли устунликка эга. Бу жамоангизнинг кучлилигидан дарак берадими?

- Агар сиз айтаётган жиҳатлар бўйича фаворит ҳисоблансак, бундан хурсандман. Аммо ҳозирда кўпчилик Transfermarkt'даги нархи ва бошқа кўрсаткичларига қизиқиб қолган, яъни кўпчилик футболга ташқаридан қарайди. Бундай эътирофдан хурсандман, лекин жамоамни яққол фаворит деб ҳисобламайман. Жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги охирги ўйинларини кўриб, шундай хулосага келиш мумкинки, улар, айниқса, ўз майдонида кўп жамоага бошоғриқ туғдиради. Трансфер нархи бир жамоани иккинчисидан яққол фаворит қилиб қўймайди.

- "Пахтакор"нинг ўтган мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирдингиз, бироқ жамоа жорий мавсум жамоани ёшартириш йўлидан юрмоқда. Бунга қандай қарайсиз? Ёш жамоага қарши қандай ўйин таклиф қила оласиз?

- Тўғри, жамоанинг ўтган йилги ва ҳозирги ўйинларини солиштирганда, фарқ кўзга ташланади. Бироқ жамоада яхши авлод етишиб чиқмоқда. Ёш жамоага қарши ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Масалан, "Пахтакор" жорий мавсум кўп гол урмаган бўлса ҳам, кам гол ўтказган, яъни жамоа ўйинида тартиб бор. Шу жиҳатлар бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин биз қандай жамоага қарши майдонга тушишимиздан қатъи назар, дастлабки дақиқалардан ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиалмиз. 

- Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади нималардан иборат?

- Биз ўтган йили бу ерга келишга, яъни ОЧЛда иштирок этишга арзийдиган натижа кўрсатдик. Биз бунга ҳақлимиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб, ҳар бир ўйинда ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қандай мусобақада иштирок этмайлик, ўз ўйинимиз орқали 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика