Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Шармандали мағлубиятни қабул қилиб олдик" News

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Шармандали мағлубиятни қабул қилиб олдик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози иштирок этди.

Учрашувни 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан тугатдик. Буни шармандали мағлубият дея оламан. Биринчи бўлим тенг бўлди, аммо бир нечта кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаймиз ва ижобий натижага эришамиз.  


- Бугун иккинчи дарвозабонни тушурдингиз. ОЧЛ сизлар учун муҳим мусобақа эмасми? 

- Ҳар бир мусобақа биз учун муҳим. Ҳали олдинда 5та ўйин бор. Фақат бугунги ўйин билан хулоса қилманглар. Бу ерга етакчи ўйинчилар кела олишмагани ҳам таъсир қилди. Менда биринчи ёки иккинчи дарвозабон деган тушунча йўқ. Шунчаки бугун омадимиз келмади. Иккала дарвозабон ҳам мен учун бир хил.

- Кейинги ўйинга қадар оз вақт бор...

- Жамоамиз 15та ўйинда ютқазмади, ўша ўйинларда кам зарба бергандик. Футболчиларимни танқид қилмоқчи эмасман. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.  

- "Ал Ваҳда" футболчиларида жисмоний ҳолати паст эдими?

- Бу фикрга қўшила олмайман. Биринчи таймда тенг ўйнадик. Шунчаки кутилмаган голлар ўтказдик. Хатто ўз дарвозамизга гол ҳам уриб қўйдик. 

- 10, 22 ва 70 рақамдаги ўйинчилар бизнингча яхши ўйнашди. Сизнинг фикрингиз қандай?

- Балки улар бошқалардан кўра яхшироқ ўйнашгандир. Аммо 0:5 ҳисобида ютқазган ўйинда қайсидир футболчини яхши ўйнади деб айтиш қийин. Кейинги учрашувда барча ўйинчиларимиз яхши ўйнашларига умид қиламан.



Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика