Latest news

13:27"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  0 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1

"Ал Шабаб" ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган? News

"Ал Шабаб" ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?

9 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви бўлиб ўтади.

БАА клуби шу пайтга қадар ОЧЛда Ўзбекистоннинг учта клубига қарши ўйнаган.

2009 йилда мусобақанинг гуруҳ босқичида "Шабаб" "Бунёдкор" билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Дубайда ўтган баҳсда мезбонлар Исса Обайд ва Мусавенкоси Мгуни томонидан урилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Тошкентда ўтган ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0. Ўшанда Азиз Ҳайдаров "қалдирғочлар" сафида бўлажак клубига қарши ўйнаган. Бундан ташқари ўша йил Тошкент клубида сафида майдонга тушган Павел Бугало, Мурод Зуҳуров, Анвар Ғофуров ва Виктор Карпенко ҳамон "Бунёдкор"да фаолият олиб боришмоқда.



2012 йилда "Ал Шабаб" ОЧЛ плей-оффида ўйнаган. Ўшанда жамоага Фарғонанинг "Нефтчи" клуби рақиблик қилган. Дубайда бўлиб ўтган ягона баҳсда Исса Обайд дублга эришган, Азиз Алижонов автогол қайд этган - 3:0. Учрашувда Азиз Ҳайдаров "Нефтчи"га қарши майдонга тушган. 



2013 йилги мавсумда БАА клуби гуруҳ босқичида "Пахтакор" билан ўйнаган. Дубайдаги учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилган. 85-дақиқада Жамшид Искандеров томонидан киритилган тўп "шерлар"га сафардаги ғалабани келтирган - 1:0. Тошкентда эса "Ал Шабаб" зафар қучган. Биринчи дақиқада Эсам Дҳаҳи ҳисобни очганди. 19-дақиқада Кахи Махарадзе пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган. Иккинчи бўлимда Махарадзе яна гол урган, фақат ўз дарвозасига - 1:2. Ўшанда ҳар иккала учрашувда ҳам Азиз Ҳайдаров тўлиқ 90 дақиқадан ўйнаган. 


"Ал Шабаб"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўтказган барча ўйинлари:

"Ал Шабаб" - "Бунёдкор" 2:0
"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" 0:0
"Ал Шабаб" - "Нефтчи" 3:0
"Ал Шабаб" - "Пахтакор" 0:1
"Пахтакор" - "Ал Шабаб" 1:2

"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви 9 февралда Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика