Latest news

16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  0 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  2 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  36 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  46 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  4

"Ал Шабаб" асосан техникага таянадиган футболчиларга эга" — Ҳусайн Норчаев News

"Ал Шабаб" асосан техникага таянадиган футболчиларга эга" — Ҳусайн Норчаев

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб бораётган "Насаф" сўнгги назорат учрашувида "Ордабаси" билан тўқнаш келиб, минимал ғалабага эришди (1:0).

Учрашувдан сўнг қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевни суҳбатга тортдик.   

"Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувларида кўпроқ куч сарфлашимиз ва "Ал Шабаб" билан баҳсга тайёр бўлишимиз керак. Кайфиятимиз аъло. Худо хоҳласа, "Ал Шабаб"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз ва юртимизга яхши кайфиятда қайтамиз", – дея гап бошлади Ҳусайн Норчаев. 

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа кучли клублариникига ўхшаб кетди...

- Тўғри, уларнинг ҳимоячилари кўпроқ бўйи узун ва бақувват футболчилар экан. Бошқа футболчилари ҳам шундай. Улар шундай футбол ўйнайди, 1-2 та ўйинларини кўргандим. "Ордабаси" тезлик ва кучга таянган ҳолда тўп тепади. 

- Йиғиндаги ўйинлар ҳақида қандай фикрдасиз? "Насаф" 8 та ўйин ўтказишга улгурди...

- Мураббийлар штаби кучли рақибларни танлаган экан. Яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, энди ҳаммасини "Ал Шабаб" билан баҳсда кўриб оламиз. 

- Жамоа назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни ҳам кўриб бордими?

-  Ҳа, ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа, мураббийлар ўзига яраша яхши тактика танлашади.  

- Туркия йиғинидаги рақиблар ўйини билан таққосласак, "Ал Шабаб"нинг ўйини қайси жамоаникига ўхшаб кетади?

- Кўпроқ Грузиянинг "Дила" жамоаси (2:0 – таҳр.) ўйини ўхшар экан.  Жамоа асосан техникага таянадиган футболчиларга эга. "Ал Шабаб" ҳам худди шундай.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика