Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Ал Райан" бош мураббийи: "Эртага нима қилиш кераклигини жуда яхши биламиз" News

"Ал Райан" бош мураббийи: "Эртага нима қилиш кераклигини жуда яхши биламиз"

Эртага, 11 март куни ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди. Бунда дастлаб "Ал Райан"нинг янги бош мураббийи Жилсон Соуза ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Алааэлдин саволларга жавоб қайтарди. 


- Ҳозирдан тахмин қилиш қийин эмас, ўйин жуда қийин кечади. Чунки биринчи турда мағлубиятга учрадик, шу боис жамоа олдида босим катта. Босимни йўққа чиқариш учун эса эртага ютишимиз шарт. Шунда бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият туғилиши мумкин, - дея фикр билдирди мезбонлар бош мураббийи. 


- Локомотив ҳақида нима дея оласиз? 

- "Локомотив" - кучли клуб. Мен бу жамоанинг аввалги иккита ўйинини кўриб шунга яраша хулоса чиқардим. Жамоа ўйинчилари тезкор ва прессингни яхши қўллашади. Лекин мени кўпроқ ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиряпти. Биз эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Ижобий натижа кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз. 


- Эртанги ўйин олдидан сизда босим борми, ҳар ҳолда бу илк расмий ўйинингиз бўлади. 

- Шуни айтишим керак, мен 9 йилдан бери "Ал Райан"да фаолият юритиб келяпман. Бунгача U-19, U-23 жамоаларини бошқардим. Энди бўлса раҳбарият менга асосий жамоани ишониб топширди. Мен раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтишим мумкин, эртага нима ыилиш кераклигини жуда яхши биламиз.  


Футболчи фикри: - "Локомотив"га қарши биринчи марта майдонга тушамиз. Ўйлайманки, бу биз учун яхши якун топади. Жамоамиз ҳозир қийин вазиятда, чунки ўтган учрашувда "Ал Иттиҳод"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Энди вазиятдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика