Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

"Ал Қодисия" - ОФК кубоги-2014 соҳиби News

"Ал Қодисия" - ОФК кубоги-2014 соҳиби

Кеча Дубайда ОФК кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди.
"Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадионида Ироқнинг "Арбил" ҳамда Қувайтнинг "Ал Қодисия" клублари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида иккала жамоага ҳам гол ура олишмади. Пенальтилар сериясида эса омад "Ал Қодисия"га кулиб боқди - 4:2. Шундай қилиб, Қувайт клуби ўз тарихида учинчи бор мусобақа финалида ўйнаб илк бор чемпион бўлди. Таъкидлаш лозимки, кетма-кет учинчи йил ушбу кубок Қувайтга йўл олмоқда. Ўтган икки йилда ОФК кубоги "Ал Қувайт" клубига насиб этганди. Ёдингизда бўлса, 2011 йил бу мусобақада Қаршининг "Насаф" клуби тенгсиз бўлганди.

"Ал Қодисия"нинг 24 ёшли ҳужумчиси Саиф Ал Хашан финал учрашуви ва бу йилги ОФК кубогининг энг фойдали ўйинчиси деб топилди.

Мусобақа тўпурари соврини эса Гонконгнинг "Китчи" клуби вакили Хуан Беленкосога насиб этди. 33 ёшли испаниялик ҳужумчи бу мавсум ОФК кубогида 11та гол уришга муваффақ бўлди.

ОФК кубоги-2014
Финал. 18 октябрь.

Дубай. "Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадиони. 5240 томошабин
"Арбил" (Ироқ) - "Ал Қодисия" (Қувайт) 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика