Latest news

18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  0 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  16 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди? News

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди?

Кеча "Андижон" клуби жамоа ҳужумчиси Рубин Хебайни "Ал Оруба" сотгани ҳақида хабар берилганди.

Футболчи андижонликлар сафини тарк этишидан олдин “Андижон” клубининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.

“Йил жуда ҳам яхши ўтди. Мен бу ерда ўзимни ниҳоятда ажойиб ҳис қилдим. Бундай атмосферани шунчаки ташлаб кетиш қийин, осон бўлмайди. “Андижон” мени Албаниядаги жамоамдан кейинги энг яхши кўрган клубим бўлиб қолади.

Менда жамоа мухлисларига нисбатан жуда катта ҳурмат бор. Мени қўллаб-қувватлаган ва менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Бу хайрлашув, лекин бутунлайга дегани эмас, деб ўйлайман.

Албатта, мен барча жамоадошларимга ортда қолган йил учун катта миннатдорчилик билдираман. Бу трансфер учун уларга раҳмат айтаман. Умид қиламанки, “Андижон” йилдан йилга янада яхши натижалар кўрсата олади.

Бу менинг келажагим ҳамда фаолиятим учун яхши имконият ва яхши танлов. Янги клубимга ёрдам бериб, уларнинг келгуси мавсумда Саудия про лигада иштирок этишига ҳиссамни қўшмоқчиман. Ўзим ҳам улар билан биргаликда футбол юлдузларига қарши ўйнашни истаган бўлардим”, – деди Хебай.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика