Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  572 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи News

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи

Испания терма жамоаси юлдузи ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Эмерик Ляпорт амалдаги шартномаси ва катта маошига қарамай, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубини тарк этмоқчи.

"TalkSPORT" хабарига кўра, унинг кетишига ҳимоячининг жамоадаги ҳолатидан норозилиги ва бош мураббий Стефано Пиоли билан келишмовчиликлар сабаб бўлмоқда.

Ляпорт ҳафтасига тахминан 390 минг фунт маош олаётган ва дунёнинг энг кўп маош олувчи 3 нафар ҳимоячисидан бири бўлиб турган бўлса-да, клуб ва муҳитни ўзгартириш учун бу пулдан воз кечишга тайёр. Унинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган, аммо 29 ёшли футболчи муддат охиригача қолиш ниятида эмас.

У жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди, бироқ Криштиану Роналду, Садио Мане ва Жон Дуран каби юлдузларни ичига олган жамоадаги ролидан норози. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳатто Роналдунинг борлиги ҳам Ляпортни "Ал Насср"да ушлаб туролмайди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ўзи клубни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси ҳали узайтирилмаган, агар вазият ўзгармаса, португалиялик эркин агентга айланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика