Latest news

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

"Пахтакор" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди News

"Пахтакор" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашувидан махсус онлайн репортажни тақдим этамиз.

Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Плей-офф босқичи
"Ал Наср" - "Пахтакор" 1:2
Гол: Альваро Негредо 60 (пен.) - Драган Черан 31 (пен.), Марат Бикмаев 50.
19 февраль, Дубай. "Ал Мактум" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти).
Ҳакам: Рюжи Сато (Япония)


"Ал Наср": Иброҳим Эсса, Маҳмуд Ҳамис, Аҳмад Иброҳим, Масъуд Сулаймон, Муҳаммад Иброҳим, Жон Умари, Холид Жалол, Тариқ Аҳмад, Ронни Фернандез, Сержио Дутра, Альваро Негредо (с)
Захира: Аҳмад Шамбиҳ, Муборак Саид, Муҳаммад Салман, Амир Муборак, Али Алмазам, Салим Солиҳ, Саид Суваидан

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Садриддин Абдуллаев (Дилшод Раҳматуллаев 66), Достон Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 74), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев 81).
Захира: Умид Ҳамроев, Салимов, Баҳром Абдураҳимов, Владимир Козак.


90+6. БАҲС ЯКУНЛАНДИ. "Ал-Наср"  -  "Пахтакор" 1:2. "Шерлар" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди.

90+4. "Пахтакор" аниқ узатмалар билан вақтни ўлдиришга уриняпти.

90+2. ҚУВВАТОВ! Ажойиб сейв! Санжар Қувватов "Пахтакор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

90+1. Яхшибоев жарима майдончасига ёриб кирди, аммо зарба беришга келганда рақиб эпчилроқ чиқиб ундан тўпни олиб қўйди.

90. Учрашув асосий вақти якунланди. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди.

89. Раҳматуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳаммаси яхши, футболчи ўрнидан турди.

87. Сариқ карточка. Тўпга ета олмаган Черан рақибини очиқчасига йиқитди.

86. "Шерлар" вазиятни анча ўнглашди ва кескин ҳужумлар уюштиришмоқда.

84. "Ал-Наср" серияли хавфли ҳужумларни бошлаб юборди, "Пахтакор" ҳимоячилари чарчагани сезилмоқда. Ҳозирча ҳаммаси биз учун бахтли якун топмоқда.

82. Ўзгариш. Маҳмуд Ҳамис ўрнига Саид Суваидан майдонга тушди.

81. Ўзгариш. Бикмаев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Игорь Сергеев баҳсни давом эттиради.

81. Негредо узоқ масофадан Қувватов дарвозасига зарба берди, Санжар тўпни қийинчиликсиз тутиб олди.

78. БИКМАЕВВВ!! Марат жарима майдони ичидан, ўткирроқ бурчакдан дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

77. Яхшибоев майдонга тушиши билан ўзини яхши томонда кўрсатишга уринмоқда. Жасур ўнг қанотдан қарама қарши томонга пас беришга уринди, бироз ноаниқ.

76. "Пахтакор" футболчилари вазиятлардан унумли фойдалана олишмаяпти, акс холда ҳисоб йирик кўринишга эга бўларди.

74. Ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга тушди.

72. АЛИЖОНООООВ!!! Хожиакбар ОЧЛдаги илк ўйини каби рақибни алдади ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Чераннинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Алижонов эгаллаб олди ва чап оёқда дарвоза томон зарба берди, ноаниқ...

70. Бир дақиқа ўтиб Ҳамдамов ўз қанотида рақибини алдади ва Сайфиевнинг хатосини такрорлади.

69. "Пахтакор" чап қанотдан катта тезликда қарши ҳужум амалга оширди. Сайфиев жарима майдончасига кириб бораётган Бикмаевга тўпни узатишда бироз адашди. 

66. Ўзгариш. Садриддин Абдуллаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.

65. Машарипв ўз қанотида рақибларни чарчатишга уринмоқда ва қисман буни уддалаяпти.

63. БАА клуби вакиллари анча фаоллашиб қолишди, "Пахтакор" тўпни ўзига қайтариши керак.

60. Афсуски, гол! Қувватов зарба йўналишини топди, аммо Негредонинг кучли зарбасига кеч қолди. 1:2

58. Яна Пахтакор дарвозаси томон пенальти! Садриддин Абдуллаев тўпни қўли билан қайтаргани учун ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

56. Ўзгариш. Тариқ Аҳмад ўрнига Амир Муборак майдонга тушди.

55. "Ал-Наср" дарвозаси томон ҳужумлар тўхтамаяпти. "Пахтакор" рақибдан ҳар томонлама устунлигини кўрсатмоқда.

50. ГОООЛЛЛ! БИКМАЕВ! Достон Ҳамдамов ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Марат Бикмаев эса тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 0:2

49. "Ал-Наср" бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо ҳимояга қайтган Черан хавфни бартараф этди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлимга старт берилди.

- Драган Чераннинг голини Телеграмдаги каналимиздан томоша қилишингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ



ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлим якунланди. Узоққа кетиб қолманг, "иссиққина" суратлар билан меҳмон қиламиз.

42. Қувватов ишга киришди. Санжар дарвоза тўсини устига келаётган тўпни ташқарига чиқариб юборди. БАА клуби вакиллари бурчак зарбалари орқали "шерлар" дарвозасини ишғол қилишга уринмоқда.

41. "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг, бироз орқароққа қайтди ва рақибни қарши ҳужумда жазолашга умид қилмоқда.

38. Машарипов узоқ масофадан зарба бериб, омадини синаб кўришга қарор қилди, аммо тўп йўналиши ноаниқ.

36. Вакилларимиз жарима зарбаси ишлаб олишди. Машарипов тўпни жарима майдони ичига узатди, қайтган тўпни "Пахтакор" футболчиси дарвоза томон йўллади, "Ал-Наср" ҳимоячилари дарвозабон жонига оро киришди. 

31. ГОООООООЛЛЛ!!! ЧЕРАН ҲИСОБНИ ОЧМОҚДА! Бу Негредо эмас, ДРАГАН ЧЕРАН!

30. ПЕНАЛЬТИ! Ҳамдамов тўпни жамоадошига узатаётганда рақиб ҳимоячиси уни қўли билан қайтарди.

26. Дубай клуби вакиллари "Пахтакор" дарвозаси томон узоқдан зарба беришга уринишди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

22. Черан Машариповга ажойиб пас бериб, қарзини узиб қўйди. Жалолиддин тўпни тўхтата олмади, акс холда рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

20. Машарипов ўз қанотида ажойиб ҳаракат қилди ва бироз орқароққа қайтиб, тўпни жарима майдони ичига узатди. Черан тўпга рақибдан олдин чиқишга уринди, аммо футболчининг бўйи тўпга етмади.

18. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт Кримецнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

15. НЕГРЕДО! Альваро Негредо пенальтидан фойдалана олмади! 

13. "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Ҳамробеков ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. "Шерлар" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.

12. Бикмаев! Маратнинг рақиб дарвозасига боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

10. Илк 10 дақиқада тўп билан кўпроқ "Пахтакор" футболчилари муомала қилишди.

7. "Пахтакор" навбатдаги ҳужумини амалга ошираётганда Ҳамдамов узатган тўп ўз манзилига етиб бормади.

3. ЗАРБААА! Черан Машариповнинг пасидан сўнг БАА клуби дарвозасига зарба берди, посбон ўз вазифасини яхши уддалади, қайтган тўпни Ҳамдамов дарвозага жойлаб қўйишга уринди, аммо нишонга олишда хатолик юз берди.

2. Рақиб жамоа ҳужумга ўтди, Сержио Дутра "Пахтакор" дарвозаси томон боши билан зарба берди, Қувватов ҳаммасини назорат қилиб турибди.

1. Учрашув бошланди. 


- Баъзи бир техник сабабларга кўра, учрашув трансляцияси узилиб қолди. 

- Егор Кримец ва рақиб жамоа сардори Альваро Негредо учрашувни ким бошлаб беришини келишиб олишди. Вакилларимизга омад тилаймиз.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Кутиб олинг, "Ал-Наср" ва "ПАХТАКОР".

- "Ал-Наср" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги учрашувни UzHD каналидан ташқари "Маҳалла" каналида ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида: Осиё Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши жами 16 учрашувда майдонга тушган: 10 ғалаба, 3 дуранг ва 3 мағлубият. Тўплар нисбати: 26-14, "Пахтакор" фойдасига. Сафардаги 8 баҳсда ҳам "Пахтакор" яхши натижалар қайд этган: 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. "Пахтакор" "Наср" билан ҳозиргача дуч келмаган. БАА клубларидан "Ал Аҳли", "Ал Ваҳда", "Ал Айн", "Банияс", "Ал Шабаб" ва "Жазира"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Ал Наср" эса Ўзбекистон жамоаларидан биргина "Локомотив" билан тўқнаш келган. Қизиғи, "Ал Наср" ҳозиргача ўзбек жамоаларига мағлуб бўлмаган. "Локо" билан ўтказилган учта баҳсдан биттаси дубайликларнинг фойдасига ҳал этилган ва иккита ўйин дуранг билан тугаган.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Дубайдан гапирамиз! Бугун Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи учун курашда "Ал Наср" меҳмонига айланмоқда. Мазкур баҳсдан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика