Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  3 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

“Ал-Муҳаррақ” легионерлари ҳақида нималарни биламиз? News

“Ал-Муҳаррақ” легионерлари ҳақида нималарни биламиз?

Бугун “Насаф”ни жиддий баҳс кутмоқда. Баҳрайнда “аждарлар” ОФК кубоги-2021 финал учрашувида “Ал-Муҳаррақ” клубига қарши майдонга тушади

Бугунги кунги рақиб сафида 4 нафар легионерлар тўп тепади. Қуйида улар борасида маълумот берамиз. 

Шу ўринда клубнинг легионер танлаш сиёсатига бир назар солсак. “Ал-Муҳаррақ” Баҳрайнинг молиявий томондан жуда бақувват клуби ҳисобланади. Клуб раҳбарияти хориждан футболчи таклиф қилишда жуда ҳам “қайсар” дейиш мумкин. 

Легионерлар

Жорий мавсумда “Ал-Муҳаррақ” 4 нафар легионерлар хизматидан фойдаланмоқда. Хусусан, икки нафар иорданиялик, бир нафар нигериялик ва яна бир нафар бразилиялик чарм тўп усталари билан шартнома имзоланган. 

Маҳмуд ал Марди – Иордания 

Маҳмуд Марди 1993 йилнинг 6 октябрь куни Иорданиянинг Ақаба шаҳрида дунёга келган. Фаолияти давомида Иорданиянинг кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 2021 йилдан бошлаб эса Баҳрайнинг “Ал-Муҳаррақ” клубида тўп тепади. Марди Иордания миллий терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. У 2015 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келади. Футболчи ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонда ҳаракат қилади. 

Ноор Ал-Равабдеҳ Иордания

Бу футболчи – 1997 йилнинг 24 февраль куни Иорданиянинг Амман шаҳрида дунёга келган. Ярим ҳимоя амплуасида тўп тепадиган Ноор 2017-2021 йиллар оралиғида “Ал-Жазира” клубида ўйнади. 2021 йилдан бошлаб “Ал-Муҳаррақ”га кўчиб ўтди. У ҳам Иордания миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва 2018 йилдан буён 12та учрашувда майдонга тушган. 

Мозес Жона – Нигерия

Жона – 1997 йилнинг 17 декабрь куни Нигериянинг Лагос шаҳрида дунёга келган. Ярим ҳимоя амплуасида тўп тепади. У ҳам 2021 йилдан бошлаб “Ал-Муҳаррақ”да ўйнайди. Айтиш керакки, Жона ҳақида айтрали маълумотларни топишнинг имкони бўлгани йўқ. Шуниси маълумки, у клубга келганидан буён ОФК кубоги доирасида жамоасига муҳим бўлган голлар киритди. 

Флавио Кариоса – Бразилия

Кариоса – 1988 йилнинг 11 декабрида Бразилияда дунёга келган. Фаолиятини катта қисмини ватанида ўтказган Флавио 2019 йилда Мальта чемпионатга кўчиб ўтди. У ерда “Сиренс” ва “Флориана” клублари шарафини ҳимоя қилди. 2021 йилдан бошлаб эса “Ал-Муҳаррақ”да тўп тепади. Марказий ҳужумчи бўлган қаҳрамонимиз ОФК кубогида жамоаси сафида кенг кўламдаги ишларни бажаради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика