Latest news

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  1 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  19 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ" News

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ"

ОФК кубоги-2021 финали олдидан "Ал Муҳаррақ" бош мураббийи ва жамоа етакчи футболчиларидан бири матбуот анжуманида қатнашишди.

ОФК кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Ал Муҳаррақ" жамоаси устози Иса Садун Ал Ҳамдани ва жамоа етакчиларидан бири Ҳамза Ал Жубан иштирок этишди. 

“Ал Муҳаррақ” бош мураббийи Иса Садун Ал Ҳамдани: "Биз финал ўйинига жиддий ҳозирлик олиб бордик. Ушбу мусобақада олдин ҳам ғолиб чиққанмиз. Бу борада тажрибамиз мавжуд. Энди олдинда “Насаф” клубига қарши жиддий учрашув кутиб турибди, лекин биз ижобий натижага умид қиляпмиз. 

"Ал Муҳаррақ" ҳали Ўзбекистон клубларига қарши ўйнамаган. Бу галги учрашув биз учун янги тажриба бўлади. Лекин биламиз, Ўзбекистон чемпионати кучли, клублари ҳам анча савияли. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар Европада ҳам ўйнай бошлашди. Яқинда Италия чемпионатида ўзбек футболчиси ўйинини кузатдим. Умуман олганда, ўзбек клубига қарши ўйин осон ўтмаслиги аниқ. 

Рақибни яхши ўрганишга уриндик. Таркибида анча маҳоратли ўйинчилар бор эканини биламиз. Қолаверса, “Насаф”нинг етакчи ҳимоячиларидан бири учун мавсум жароҳат сабаб аллақачон якунланганидан ҳам хабаримиз бор". 

“Ал Муҳаррақ” футболчиси Ҳамза Ал Жубан: "Жамоамиз финал ўйинига 100 фоиз тайёр. Ўзбекистон жамоалари ҳамиша мазмунли ўйин намойиш этишади, буни жуда яхши биламиз, аммо мақсадимиз – ғалаба қозониш. Бунинг учун бор маҳоратимизни ишга соламиз".

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" ўртасидаги финал баҳси эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика