Latest news

19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  13 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди News

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди

Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири бош мураббийни ишдан бўшатди.

Гап Жидда шаҳрининг "Ал Иттиҳод" клуби ҳақида бормоқда. Май ойида бу жамоага янги бош мураббий этиб Рамон Диас тайинланганди. Аммо Саудия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг аргентиналик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бунга сабаб "Ал Иттиҳод" ҳар иккала беллашувда мағлубиятга учради.

"Йўлбарслар" дастлаб сафарда "Ал Шабаб"га 0:1, кейин эса ўз уйларида "Ал Қодисия"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Айниқса уйдаги йирик мағлубият клуб раҳбарининг жаҳлини чиқариб юборди ва ўйин тугагач мураббийни ишдан олди. Клуб президенти Наваф Ал Муқайрин бу борада шундай деди: "Кетма-кет иккита мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Бош мураббий ҳақида якуний тўхтамга келиш осон бўлмади. Чунки мураббий билан билан гаплашганимизда ҳаммаси яхши бўлишини айтганди".

Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" Саудия Арабистонининг 8 карра чемпиони ҳисобланади. Қизиғи шундаки, Рамон Диас шу йилнинг февраль ойида "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийлигидан кетганди, энди бўлса "Ал Иттиҳод"дан ҳам ҳайдалди. Айни пайтда "Ал Иттиҳод" турнир жадвалида энг охирги ўринда бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика