Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  1 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  11 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

“Ал Иттиҳод” 20 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди News

“Ал Иттиҳод” 20 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Осиё чемпионлар лигасида “Локомотив” билан бир гуруҳдан жой олган Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби 20 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Бунга сабаб шу йилнинг 1 мартида ўтказилган “Ал Иттиҳод” – “Локомотив” учрашувининг охирларида майдонда баҳсли вазият юзага келганди. Мезбонлар легионери Салли Мунтари “Локо” ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевни атайин икки-уч марта тепган бўлишига қарамай, ҳакам унга ҳеч нарса демаган, натижада бу ҳол футболчиларимизни асабийлашишга мажбур қилганди.

Кейин эса трибунада ўтирган мухлислар томонидан ҳам тартибсизликлар келиб чиққан бўлиб, майдонга ҳатто баклашка ва яна бошқа нарсаларни отишганди. Ҳатто сув солинган баклашкалардан бири Кахи Махарадзенинг елкасига текканди.

Ўйиндан сўнг ОФК тартиб-интизом қўмитаси мазкур ҳолатни синчиклаб ўрганиб чиқди ва мезбон жамоа “Ал Иттиҳод”га жарима солишни лозим топди. Бундан ташқари, жамоа ўзининг навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика