Latest news

09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  0 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  4 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  4 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  19

"Ал Ҳилол" сафида бугун легионерлар майдонга тушмайдими? News

"Ал Ҳилол" сафида бугун легионерлар майдонга тушмайдими?

Тошкент, 21 апрель - Бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳсда майдонга тушади.
"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири "Ал Ҳилол"га қарши тўп тепишади. Ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Чипталар сотуви ҳам жойида.

Кеча иккала жамоа ўйинолди расмий машғулот ўтказди. Жамоалар бир соатдан шуғулланишди. Бугун катта эҳтимол билан "Ал Ҳилол"нинг икки легионери Тьяго Невес билан Дигао майдонга туша олмайди. Чунки ҳар иккала ўйинчи ҳам кечаги машғулотда алоҳида шуғулланди. Қолаверса, Тьяго Невесда қандайдир оғриқ бордек кўринди.

"Ал Ҳилол"нинг грециялик ҳужумчиси Георгиос Самарас жароҳати туфайли Тошкентга келмаган. 8та ўйинга дисквалификация қилинган Носир Ал Шамрони масаласи эса ҳамон очиқлигича қолмоқда. "Локомотив" таркибида эса биргина йўқотиш бор. Сариқ карточкалари сони иккитага етгани учун Ислом Тўхтахўжаев бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Қолган барча соғ-саломат ва ўйинга тайёр.

"Ал Ҳилол"ни шу пайтгача Тошкентда ҳеч ким мағлубиятга учрата олмаган. Жамоа ўтган йил "Бунёдкор" билан ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунингдек, 2007 ва 2009 йилларда "Пахтакор" билан икки марта баҳс олиб бориб, биринчи учрашувда 2:0 ҳисобида зафар қучган, кейинги сафар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

"Ал Ҳилол" Ўзбекистонга илк бор 2006 йил ташриф буюрган. Қаршида "Машъал" билан ўтказилган баҳсда улар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Умид қиламизки, "Локомотив" Тошкентда "Ал Ҳилол"ни мағлуб этган биринчи жамоа сифатида тарихга киради. Бунинг учун жамоамизда имконият ҳам, куч ҳам етарли.

Ўйинга келишни хоҳловчи журналистлар учун яна бир бор эслатиб ўтирамиз. Агар Сиз электрон почтамизга "Media ticket" учун хат юбормаган бўлсангиз, дарҳол юборинг. Шунда ўйин пайтида бемалол медиа трибунада ўтириб ишлаш имконига эга бўласиз. Электрон почта: lokomotiv.media@mail.ru
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика