"Ал Ҳилол" мухлислари Роналдуга қарата "Месси, Месси" деб ҳайқиришди. Криштиану бунга қандай муносабат билдирди?
02 nov 2024 07:05
News
"Ал Ҳилол" мухлислари Роналдуга қарата "Месси, Месси" деб ҳайқиришди. Криштиану бунга қандай муносабат билдирди?
"Ал Ҳилол" мухлислари Криштиану Роналдуга атайин руҳий босим уюштирмоқчи бўлишди.
"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионати 9-тури доирасида "Ал Ҳилол"ни қабул қилди (1:1).
Ўйиннинг 33-дақиқасида мезбонлар форварди Криштиану Роналду бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Шу паллада рақиб ишқибозлари "Месси, Месси" дея ҳайқира бошлашди.
Роналду бундай провокацияга учмади ва уларга қарата катта бармоғини кўрсатиб қўйди.

Мухлислар португалиялик сариқ карточкага лойиқ кўрилган эпизодда ҳам ўз ишларини такрорлашди, аммо бу сафар ҳам бунинг фойдаси бўлмади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments