Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  0 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  6 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу: "Пахтакор - кучли жамоа, лекин биз эртанги ўйинга тайёрмиз" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу: "Пахтакор - кучли жамоа, лекин биз эртанги ўйинга тайёрмиз"

"Пахтакор" эртага Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги тур учрашувини ўтказади.

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор". Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштрокидаги ўйинолди матбуот анжумани

Маълумки, Осиё чемпионлар лигасининг кейинги турлари марказлашган тартибда Қатар пойтахти Доҳада ташкил этилади. "Пахтакор" эртага 3-тур баҳсини Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши ўтказади. Бугун ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу саволларга жавоб қайтарди. Руминиялик мураббийга жамоа дарвозабони Абдуллоҳ Ал Муайуф ҳамроҳлик қилди.


Рэзван Луческу: - "Осиё чемпионлар лигаси яна қайтганидан хурсандмиз. Бу ерга келишдан олдин Саудия Пролигасида бир нечта ўйин ўтказиб, якунда чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада барчанинг кайфияти юқори. Ҳаммамиз яна бир бор ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш мақсадида ташриф буюрганмиз". 

"ОЧЛда карантиндан кейинги илк учрашувни "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Пандемия пайтида ҳар икки жамоа осон бўлмаган кунларни бошдан ўтказяпти дея оламан. Шунга қарамай "Пахтакор" билан ўйинга тайёрмиз. Жамоамизда касал футболчилар бор, лекин уларнинг ўрнини тўлдира оладиган бошқа футболчиларга ҳам тўлиқ ишонаман".

Абдуллоҳ Ал Муайуф: "Жамоамиз Осиё чемпионлар лигасига тайёр деб ўйлайман. Алоҳида машқлар ўтказаётганимиз йўқ. Саудия Арабистони чемпиони бўлганимиз бизга муҳим ўйинлар олдидан иштиёқ беради. "Пахтакор" билан бўладиган ўйинни кучли ўтказишимиз керак. Мақсадимиз эса битта: яна ОЧЛда ғолиб чиқиш. Жамоада барчамиз аҳил бўлиб ишлаяпмиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз".

 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз? 

Р.Луческу: - "Ҳаммаси жойида. Саудия Арабистони чемпионатидаги охирги турлардан кейин толиқиб қолдик деб ўйламайман. Доҳага келиб коронавирусга қарши тест топширдик ва беш нафар футболчимизда таҳлил ижобий натижа берди. Аммо бизда яхши таркиб йиғилган ва бошқа футболчилар касалланганлар ўрнини тўлдира олади. Эртанги ўйин учун 20 нафар энг яхши футболчини аниқлаб оламиз. Таркиб борасида "Пахтакор"га сюрприз тайёрлаб қўйганмиз десам ҳам бўлади".

- "Пахтакор" ҳақида фикрингиз? Бу жамоа сафида қайси футболчи сизга бошоғриқ бўла олади? 

Р.Луческу: - "Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, ҳар икки жамоа ҳисобида 6тадан очко бор. Бундан кўриниб турибдики, "Пахтакор" - кучли рақиб, лекин биз ҳам ўйинга тайёрмиз. Эртага гуруҳнинг энг кучли икки жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. 

"Пахтакор" футболчиларидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Рақиб жамоа сифатида яхши ҳаракатланади. Уларнинг бир нечта ўйинларини кўрдик ва рақибни ўргандик". 

"Кимнидир камситиш ниятим йўқ, лекин шуни айтишим мумкин, Саудия Арабистони чемпионати Ўзбекистон Суперлигасига қараганда кучли ҳисобланади ва биз ҳар турда кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Бир сўз билан айтганда бизда қийин ўйинлар кўп. "Пахтакор" эса курашга бой ўйинларни нисбатан кам ўтказади. Лекин бу гапим "Пахтакор"ни кучсиз қилиб кўрсатмайди. Футболда ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак". 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика