Latest news

10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  1 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  33 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  6

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Гуруҳдан "Пахтакор" ҳам чиқса керак" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Гуруҳдан "Пахтакор" ҳам чиқса керак"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" (0:0) учрашувидан кейин Саудия Арабистони клуби бош мураббийи Рэзван Луческу ўз фикрларини билдирди.

"Бугун "Шаҳр Ходро" билан дуранг ўйнадик ва кейинги босқичга чиқдик. Кўплаб футболчиларимиз бугун бизга ёрда бера олишмади. Тажрибаси йўқ футболчилар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Иккинчи муаммо захирамизда ўйинчи йўқлигида эди. Аммо биз курашдик, бундан хурсандман. Бундай жамоада ишлаётганимдан бахтлиман, эртага нима бўлишини билмайман, аммо бугун кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман", - дейди Рэзван Луческу.

- Ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Бизга бир очко керак эди. Жуда эҳтиёткор бўлиш ва ўз имкониятимиздан фойдаланиш керак эди. Охиригача курашиш ва совринни ўзимизда сақлаб қолишимиз лозим.

- Жамоадаги ички муҳит қандай? Яна касаллар пайдо бўлади деб ўйлайсизми?

- Бу бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат. Аммо юзага келган вазиятга қарамай ўйнашга интилдик. Бу ўзига хос чорлов.

- Гуруҳдаги сўнгги тур ўйини сизлар учун расмиятчиликка айланади. Натижа муҳим эмасми?

- Биз нима бўлган тақдирда ҳам бўлажак ўйинда курашамиз.

- Кейинги босқичга чиққанингиз билан табриклайман. Гуруҳда қайси жамоа иккинчи йўлланмага эга чиқишини хоҳлардингиз: "Шабаб Ал Аҳли" ёки "Пахтакор"?

- Бу саволга жавоб бериш мен томонимдан бироз нотўғри бўлиши мумкин. Аммо "Пахтакор" жуда ҳам тартибли ўйнайдиган, ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги ҳаракатлари бу жамоани Ғарб минтақасидаги энг кучли клублардан бири эканини кўрсатади. Барчаси бугунги ўзаро баҳсда ҳал бўлади. "Пахтакор" биз билан иккита ўйинда жуда кўп куч йўқотди. Бироқ ўзбек клубининг захирасида ҳам яхши футболчилар бор, шу боис менимча кейинги босқичга айнан "Пахтакор" чиқса керак.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика