"Ал Ҳилол" бош мураббийи АГМКга қарши дурангдан кейин нималар деди?
16 apr 2021 14:11
News
"Ал Ҳилол" бош мураббийи АГМКга қарши дурангдан кейин нималар деди?
Оcиё чемпионлар лигасининг илк турида АГМК "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушиб 2:2 ҳисобини қайд этди.
Ўйиндан кейин "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рожерио Микале қуйидаги фикрларни билдирди:
- Бу ўйинда футболчиларимиз кўп куч йўқотишди, чунки мусобақани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Мени хурсанд қилгани биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборгач, тезда ўзимизга кела олдик.
- Лекин иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга ола билмадик ва бунинг натижасида дуранг қайд этдик. Жароҳат олган футболчиларимизнинг ўрнини тўлдириш осон бўлмади, йўқса ғалаба қозонишимиз мумкин эди.
- Осиё чемпионлар лигасида энг кучли жамоалар ўйнайди. Шу боис мен рақиб яхши ўйин кўрсатганидан ҳайратда эмасман. Бу мусобақада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Навбатдаги учрашувни Дубай клубига қарши ўтказамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments