Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз News

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" гуруҳ босқичига йўл олиш учун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Учрашув бир ўйиндан иборат ва ғалаба қозонган жамоа ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этиш имконига эга бўлади. Қуйида аввалги учта учрашувни ёдга олиб ўтамиз.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

2008 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида иккала жамоа бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта гуруҳ босқичига йўл олган. Жамоаларнинг биринчи ўйини Доха шаҳрида кечади ва 2:2 ҳисобида тугайди. Биринчи таймда ҳисоб очилмайди. Кейинчалик танаффусдан кейин ироқлик Юнис Маҳмуд 57-дақиқада ҳисобни очади. Орадан кўп ўтмай Клемерсон ҳисобни 2:0га етказади. Лекин "Пахтакор" қийин вазиятдан чиқиб кета олганди. Асрор Алиқулов билан Фарҳод Тожиев томонидан киритилган иккита гол дуранг натижани тақдим этади.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

Гуруҳдаги охирги ўйинни шу жамоага қарши ўтказган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. "Ал Гарафа" бунгача бешта ўйинда атиги икки очко жамғаргани учунми Тошкентга легионерлари билан келмайди. Натижада ўйин тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечиб, Зайниддин Тожиев билан Одил Аҳмедовнинг голлари "Пахтакор"га навбатдаги уч очкони тақдим этади.

2010 йил. 1/8 финал. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Кетма-кет уч марта гуруҳда қолиб кетган "Ал Гарафа" 2010 йилги мавсумда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлади ва мусобақанинг 1/8 финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўшанда Кайо Жуниор шогирдлари гуруҳда "Истиқлол", "Ал Аҳли" ва "Ал Жазира"ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашганди. "Пахтакор" эса "С" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Ал Гарафа"нинг қўли баланд келади. 2008 йил "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган Клемерсон бу сафар яна гол уради ва жамоасини чорак финал сари етаклайди, "Пахтакор" эса мусобақадаги юришини тўхтатади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика