Latest news

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  118 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Пахтакор" Қатарда ютқазди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади News

"Пахтакор" Қатарда ютқазди ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади

ОЧЛ-2018 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.



"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:1
Ҳакамлар: 
Моҳанад Қосим Саррай, Моаяд Муҳаммад, Возиқ Сваеди, Заид Тамир (Ироқ).
Ҳакамлар назоратчиси: Омар Абу Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Голлар: Снейдер 20 пенальти, - 1:0. Диего Амадо 28, - 2:0. Жасурбек Ҳакимов 90+3, - 2:1.
"Ал Гарафа": 
Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер (с), Меҳди Тареми
Захира: Юсуф Ҳассан, Юсуф Муфта, Отман Яҳри, Моаяд Ҳассан
"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 62), Тиаго Безерра
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс

Огоҳлантиришлар: Жамшид Искандеров 22, Меҳди Тареми 48, Ассим Модибо 68, Саид Ҳақ 85, Марко Симич 85,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. ТАМОМ! "Пахтакор" 2018 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнамайди

90+4. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! МАРКООООООООООООО СИМИЧЧЧЧЧЧЧЧЧЧЧ! Бирга бир вазиятдан жамоа сардори тўпни дарвозага эмас дарвозабонга қараб тепди!  

90+3. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жасурбек Ҳакимов 2:1.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Учрашув тугаб бормоқда...

83. Жамшид Искандеровнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди

78. "Пахтакор" гол уриш учун бор кучи билан олдинга ўтмоқда

76. Ўзгариш. Ассим Модибо ўрнига Холид Зереқи тушди

75. Хавфли вазият! Жасурбек Ҳакимов тўп қолиб рақиб юзига зарба берди!

70. Меҳди Тареми бирга бир вазияга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ

68. Огоҳлантириш. Ассим Модибо

67. Ўзгариш. Азимжон Аҳмедов ўрнига Жасурбек Ҳакимов тушди

65. Ўзгариш. Абдулазиз Ҳатим ўрнига Тамир Жамол тушди

63. Машариповнинг тўп узатишидан кейин Безерра тўпга ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида

62. Ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жасурбек Яхшибоев тушди

61. Хавфли вазият! "Пахтакор"да гол уришга уринмоқда, аммо ҳозирча ўхшамаяпти

54. ЗАРБА! Азимжон Аҳмедовнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ!

48. Огоҳлантириш. Меҳди Тареми

47. Хавфли вазият. Меҳди Тареми бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва симуляция ишлатиб йиқилди деб топилди.

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи тайм статистикаси

45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Пахтакор" 0:2 ҳисобида ютқазмоқда

45. Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

45. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси

44. Зарба! Машариповнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди

39. ЗАРБААА! Безерра яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

38. Снейдернинг ёши катта бўлиб қолган бўлса ҳам майдонда эркин ҳаракат қилмоқда

34. "Пахтакор"нинг ўйини умуман ўхшамаяпти

28. ГОЛ! Диего Амадонинг зарбасини Лобанов қайтара олмади - 2:0.

27. Меҳди Тареми ҳужум вақтида жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришди.

22. Огоҳлантириш. Жамшид Искандеров

20. ГОЛ! Уэсли Снейдер пенальтидан гол урди - 1:0.

20. ПЕНАЛЬТИ! Марко Симич Меҳди Таремини йиқитгани учун бош ҳакам пенальти белгилади.

15. ЗАРБА! Акмал Шораҳмедовнинг тўп оширишидан сўнг Тиаго Безерра рақиб жарима майдони ичидан зарба берди, рақиб посбони тўпни ушлаб олди

11. Ўзгариш. "Ал Гарафа". Маҳди Мухтор ўрнига Саид Ҳақ тушди

8. Бу орада Лобановга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

7. Хавфли вазият! Симич қоида бузди. Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди, Лобанов Снейдернинг зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ПАХТАКОР!

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.




Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика