Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  8 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди? News

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида кечадиган бўлажак баҳс кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Айниқса Қаршнинг “Насаф” жамоаси учун АГМКнинг бугун қандай натижа қайд этиши қизиқтирмоқда. Шуни инобатга олиб, “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев билан боғландик.

- Албатта, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. “Ал-Гарафа” жамоаси ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Охирги вақтларда деярли ўйинларини кузатмаганим учун рақиб ҳақида тайинли бир фикр билдириш қийин. Шу боис ҳар икки жамоанинг ҳам ғалабага бўлган имкониятини 50га50 баҳолаган бўлардим. АГМКда ўйинга тайёргарлик нисбатан яхши бўлди дейиш мумкин. Вакилларимизга бугунги учрашув олдидан омад тилайман. Улардан табиийки ғалаба кутиб қоламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев championat.asia сайтига. 

Эслатиб ўтамиз, агар бугун АГМК ғалаба қозонса Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби ОФК гуруҳ босқичида иштирок этади.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика