Акуилес Кампос: "Сўнгги турни хурсанд кайфиятда якунлашга ҳаракат қиламиз"
20 sep 2024 08:16
News
Акуилес Кампос: "Сўнгги турни хурсанд кайфиятда якунлашга ҳаракат қиламиз"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи. 2-туридан ўрин олган Марокаш – Панама (6:3) учрашувидан сўнг панамаликлар ҳужумчиси Акуилес Кампос микст-зонада сайтимизга интервью берди.
"Африка чемпиони бўлган жамоага қарши ўйин мураккаб бўлди. Умуман олганда, биз қийин гуруҳдан ўрин олгандик. Шунга қарамай, олдимизда яна бир ўйин бор, шу боис сўнгги турда бор имкониятларимизни ишга соламиз. Кетма-кет икки мағлубиятни қабул қилиб олиш жуда оғир ботади, бироқ охирги ўйинни хурсандчиликда якунлашга ҳаракат қиламиз", деди Кампос.
Эслатиб ўтамиз, Панама 2 турдан сўнг 0 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments