Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  5 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  27 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади" News

Акром Комилов: "Туркияда оёғимни операция қилишди. Бу мавсум мен учун тугади"

Йил аввалида "Бунёдкор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Акром Комилов айни пайтда Туркияда бўлиб турибди.

Ҳимоячи яқиндагина жарроҳлик столига ётди. Шу боис биз Комилов билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" учрашувида жароҳат олгандим. Шундан кейин оёғим текширишди, шифокор жароҳат жиддийроқ эканлигини айтди. Бироқ аниқ ташҳис қўя олмади ва МРТни Туркияга юборишди. Туркиядаги шифокорлар ҳам МРТда жароҳат аниқ кўринмаганини маълум қилишди. Туркияга келишимни шу ернинг ўзида текширувдан ўтишимни маслаҳат беришди. 25 июль куни Туркияга учиб бордим. Ўша куннинг ўзида текширувдан ўтказишди ҳамда ўша куннинг ўзида операция қилишди. Худога шукур, операция яхши ўтди, - дейди Акром Комилов. 

- Оёқнинг айнан қайси жойи шикастланган экан?
- Тиззанинг енг муҳим мушакларидан бири узилган ва суягим парчаланиб кетган. Суяк парчаларини тозалаб мушакни улашди.



- Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?
- Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Туркияда шифокор буюрган машқларни аста-секин бажаришни бошладим. Тахминан 3-4 кунда Ўзбекистонга қайтаман ва тикланиш жараёнини юртимизда давом эттираман.

- Йил бошида ҳам жароҳат олган эдингиз. Ўша жароҳат қайталандими?
- Мавсум олдидан Дубайдаги йиғин вақтида ўртоқлик ўйинларидан бирида ҳам жароҳат олган эдим. У жароҳатим бошқа жойда эди, ҳозиргиси бошқа.



- Яшил майдонга қачон қайтасиз?
- Шифокорлар тахминан кейинги йил бошида умумий гуруҳда машғулот ўтказиш мумкинлигини айтишди. Яъни бу мавсум мен учун тугаб бўлди. Афсуски шундай.

- 2019 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида бошладингиз. Бироқ деярли мавсум ўртасида дебют қилдингиз...
- "Пахтакор"да мени жуда илиқ кутиб олишди ва менга ишонч билдиришди. Бироқ Дубайда олган жароҳатим кўп нарсани ўзгартириб юборди. Операциядан кейин клуб раҳбариятдан тортиб, мураббий, футболчилар ва ходимларгача барча тузалиб сафга қайтишимга тилак билдиришди. Шу ўринда мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Насиб қилса тузалиб янада кучга тўлган ҳолда қайтаман. Мени эсдан чиқариб юборишмасин.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика