Latest news

15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..." News

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..."

Кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўзаро беллашишди. Бўлиб ўтган учрашувда "шерлар" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлиб ўтган учрашувни бутун ўзбекистонлик футбол мухлислари кўриб турди, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ўйин вақтида қанот ҳаками истаган ишини қилди, буни федерация кўриб чиқиб, қаттиқ чора кўришади, деган умиддаман. Мана шундай ўйинлар кўпаяверса футболимиз кундан кунга пасайиб кетаверади. Биринчи вазиятда қанот ҳаками йўқ жойдан гол дея ҳаммамизни асабийлаштирди, кейинроқ бош ҳакам йўқ голни инобатга олмади. 

Ўша вазиятда тўп дарвоза чизиғининг яқинига ҳам бормаган эди. Бундан ташқари футболчилар бир тўда бўлиб йиғилиб қолган пайтда, ён ҳакам қандай қилиб йўқ голни кўрди? Жамоа жонини бериб майдонда тўп тепади, лекин битта хато бизни мағлубиятга учратади, шуниси алам қилади. Бутун ўзбекистонлик мухлислар қандай ўйин бўлганини кўрди, бошқа гап айтишга хожат йўқ", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика