Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  1 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  4 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Акром Баҳромов: “Шўртан” ёшларининг ғалабаларида Асрор Алиқуловнинг хиссаси катта" News

Акром Баҳромов: “Шўртан” ёшларининг ғалабаларида Асрор Алиқуловнинг хиссаси катта"

Бугун ёшлар лигаси 8-турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Ғузорда бўлиб ўтади.

Унда Асрор Алиқулов бошчилигидаги “Шўртан” ёшлари ўз майдонида водий жамоаси “Қўқон-1912”га қарши кураш олиб боришади.

Ўтган турда ғузорликлар  сафарда “Қўқон-1912”  ёшларига қарши кескин баҳсда мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилган эди.

Шуни айтиш жоизки, “Шўртан” ёшлар жамоаси  7-турдан сўнг турнир жадвалида  12 очко жамғарган ҳолда  учинчи поғонани банд этиб туришибди. Қўқонлик ёшлар турнир жадвалида 11 очко билан тўртинчи ўринни банд этишиб турибди. Улар бир очко фарқли улароқ “оқ бўрилар”ни таъқиб қилишмоқда.

“Шўртан” жамоасининг муваффақиятли ўйинларида маҳаллий футболчиларнинг хиссалари катта бўлмоқда. Шулардан бири ёш иқтидорли  ярим ҳимояси Акром Баҳромовдир.  Мазкур қизиқарли  баҳс олдидан футболчини қисқа суҳбатга тортдик.

- Бу йилги мавсумда жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилган?
- Кучли бешликдан мустаҳкам ўрин олиш асосий режамизга киради. Ҳозирда буни удаллаяпмиз. Ишончим комилки, мавсум охиригача чемпионлик учун кураш олиб борамиз.

- Кейинги турларда жамоангиз билан барқарор ўйин намойиш этмоқдасизлар. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?
- Бош мураббиймиз Ўзбекистонда катта тажрибага эга кучли футболчи сифатида танилган. Жорий мавсумдан ёшлар жамоасида мураббий сифатида иш бошлади. Албатта, Асрор аканинг хатти-ҳаркати эвазига ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўраяпмиз. Жамоа мураббийлари Асрор Алиқулов  Баҳодир Шаймардонов ва Акмал Саиткуловларнинг ҳамжиҳатлиги  туфайли менимча муваффақиятлар омили шунда бўлса керак.  

- “Пахтакор” билан кечган учрашувга солиштирадиган бўлсак, жамоа ўйинида олдинга силжиш кўзга ташланмоқда?
- Ҳа, мен ҳам шундай фикрдаман. Ўйин сифати борасида ҳам, футболчиларнинг майдонда бир-бирларини тушунишлари жиҳатидан ҳам ўсиш бор. Ва энди жамоанинг ўзига хос ўйин услуби шаклланмоқда, дейишим мумкин.

- Бугунги учрашув ҳақида тўхталсангиз?
- Ҳар икки жамоа ғалабага бўлган иштиёқни намойиш этишади.чунки бизга ҳам, рақибимизга ҳам очко зарур. Шу  сабаб майдондаги футболчилар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишади. Насиб бўлса зафарли одимларимизни давом этиб ғалаба билан ортга қайтмоқчимиз.
 

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика