Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  0 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Акром Баҳриддинов: "Ким гол уришидан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" News

Акром Баҳриддинов: "Ким гол уришидан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Про-Лига 32-туридан ўрин олган "Истиқлол"-"Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар футболчиси Акром Баҳриддинов championat.asia сайтига интервью берди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ҳар икки жамоа олдига ҳам Суперлига вазифаси қўйилганлиги бугун майдонда жуда қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлишини таъминлади. Бугунги учрашув кўп саволларга ойдинлик киритиб бериши керак эди. Энг муҳими керакли натижага эришдик. Қолган учрашувларни ҳам шундай руҳда давом эттириб,  Суперлигага чиқишга ҳаракат қиламиз.

Бугун агар қулай вазият бўлса, гол урмоқчи эдим, мақсадимга эришдим, бундан хурсандман. Аслида ким гол уриши муҳим эмас, энг муҳими жамоамиз ғалаба қозонса бўлди.
"Истиқлол" жамоаси ҳақида? Улар ҳақида нима дейиш мумкин, аҳил ва яхши шаклланган жамоа, кучли таркибга эга, ўйинлари анча кучайган "Истиқлол" ўз таркибига Умид Қодиров, Тимур Султонов каби тажрибали футболчиларни жалб этганлиги уларнинг кучини кўрсатиб турибди. Суперлигага чиқиш имконияти "Истиқлол"да ҳам сақланиб турибди.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

"Машъал" матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика