Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Акрамжон Комилов: “Ўйлайманки, Ироққа қарши баҳсда ҳаммаси яхши бўлади” News

Акрамжон Комилов: “Ўйлайманки, Ироққа қарши баҳсда ҳаммаси яхши бўлади”

Айни пайтда Қатар мамлакатида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

15 январь куни терма жамоамиз футболчилари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди. “Бунёдкор” матбуот хизмати олимпия терма жамоасидаги “Бунёдкор” вакилларининг фикрлари билан қизиқди. Ҳимоячи Акрамжон Комиловнинг дастлабки учрашув ва кейинги баҳс олдидан билдирган фикрлари қуйидагича янгради.

- Турнирдаги илк ўйин оғир бўлишини билардик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик кучайтирилганди. Жанубий Корея термасига қарши баҳсни яхши бошладик. Ҳакам хатоси туфайли белгиланган пенальти режаларимизни ўзгартириб юборди. Хатто 2:0 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам ғалаба ҳақида ўйлаб, ўйинимиз яхши суръатда давом эттирдик. Гол уриб, фарқни қисқартиришга эришдик. Ҳужумлар уюштиришни сира ҳам тўхтатмай, олдинга интилдик. Афсуски, қизил карточка бизни руҳан синдирди. Лекин ўйин бўйича рақибга енгилмадик, деб бемалол айта оламан. Ҳимояда хатолар бўлди. Ўйлайманки, навбатдаги баҳсда ҳаммаси яхши бўлади. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик. Олдимизда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ. Биз охиригача курашамиз, - дейди Акрамжон Комилов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика