Latest news

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  7 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  7 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Акобир Тўраев: “Ҳиндистонда ҳимоявий футболга катта эътибор қаратишар экан” News

Акобир Тўраев: “Ҳиндистонда ҳимоявий футболга катта эътибор қаратишар экан”

Бухоролик ҳужумчи Акобир Тўраев Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Трау” клубига кўчиб ўтган эди.

 Бунга қадар у фаолиятини Тожикистонда давом эттираётганди. Хўш, Тўраев Ҳиндистонга қай тариқа йўл олди? Буни футболчи билан суҳбатда билиб олдик. 

- Акобир, Ҳиндистоннинг “Трау” клубига қай тариқа йўл олдингиз?

- Хабарингиз бўлса, мен Тожикистонда “Эсхата” клубида ўйнаб келаётгандим. Бу клуб сафида 16та ўйинда 9та гол урдим ва 2та голли узатмани амалга оширгандим. Кейинчалик жароҳат олиб икки ой давомида клубга ёрдам бера олмадим. Орада “Трау”дан таклиф келиб тушди. Тўғриси, қайси жамоада бўлса-да, ўйин амалиётига эга бўлишим керак эди. Тўлиқ сафга қайтгунимга қадар Тожикистонда чемпионат ниҳоясига етарди. Шу томонларини ҳисобга олган ҳолда клуб раҳбарияти билан келишиб, шартномани бекор қилдик. Сўнгра “Трау”га йўл олдим. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддати олти ойни ташкил қилади. Жамоага ноябрда келиб қўшилдим. Ҳиндистонда чемпионат апрель ойида якунланади экан.

- Жамоани танлашингизга нима туртки бўлди?

- Яхши шаклланган жамоа экан. Ўтган мавсумда I-лигада 3-ўринни эгаллаган. Шароитлари ва бошқа томонлари менга маъқул келди. 

- Сиздан ташқари, жамоада неча нафар ва қайси мамлакатдан келган легионерлар бор?

- Клубда 4 нафар легионер тўп тепади. Мендан ташқари, иккита бразилиялик ва битта нигериялик футболчи бор.

- Шароитлар қандай?

- Ҳарқалай барча шароитларни яратиб беришган. Бундан нолимайман. 

- Чемпионат савияси борасида нималарни айта оласиз?

- Ҳали расмийлар ўйинларда кўп иштирок этганим йўқ. Чемпионат энди бошланди. Профессионал жамоалар кўп. Асосан ҳимоявий футбол асосийда тўп тепишади. Савияга келсак, юқори ҳам ёки паст ҳам деб бўлмайди. 

- Тил борасида қийинчилик бўлдими?

- Бошида қийинчиликлар бўлди. Негаки, инглиз тилида яхши гаплаша олмайман. Лекин ҳозирга келиб барчаси изига тушмоқда. Қолаверса, бу ердаги халқ Ўзбекистонни жуда яхши билади ва яхши муносабатда бўлишади. 

- Мақсадларингиз қандай?

- Асосий мақсадим тезроқ сафга қайтиш ҳисобланади. “Трау”да кўплаб голларни урган ҳолда аввалги даражамга чиқишни истайман. Кейинчалик фаолиятимни кучлироқ бўлган чемпионатда давом эттирмоқчиман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика