Latest news

20:16Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  13 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  3

Акобир Тўраев: "Эрон кучсиз жамоа эмас" News

Акобир Тўраев: "Эрон кучсиз жамоа эмас"

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон U-17 ва Эрон U-17 ўсмирлар терма жамоаларининг "ЖАР" стадионидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг ёш ҳужумчиси Акобир Тўраев championat.asia сайти учун ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Акобир гарчи ўртоқлик учрашуви бўлсада ғалаба билан табриклаймиз. Бу ҳамёшларга куч бўлиши табиийдир.
- Ҳа, албатта. Ўртоқлик учрашуви бўлсада ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Эрон ҳам кучсиз жамоа эмас. Бекорга ЖЧ-2013га чиқмаган.

- Эронга қарши ўйин ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
- Юқорида айтганимдек Эрон кучли рақиб лекин биз яхши ўйин кўрсата олмадик. Гарчи ғалаба қозона олган бўлсакда қанчалаб имкониятлардан умуман фойдалана олмадик. Яхши ўйин бўлди. Ҳамма бор кучи билан ўйнади. Ҳозир барча футболчилар асосий таркибга кириш учун бор кучи билан ўйин кўрсатмоқда ва бу ғалабага сабаб бўлди деб ўйлайман.

- Тайёргарлик қандай ўтмоқда? Муносиб рақиблар билан ўйин терма жамоамиз учун албатта фойдали бўлса керак.
- Тайёргарликни ҳаммаси аввалдан режалаштириб чиқилган. ЖЧ-2013 га ҳам кам  вақт қолмоқда. Бу учрашувлар бизга катта мактаб бўлмоқда. Бизга БААда жуда кучли рақиблар тўғри келади ва шунга муносиб тайёрланмоқдамиз.

- Ушбу терма жамоамизда улкан маъсулият бор. Бунга сабаб бундан олдин Мексикада ўсмирларимиз ижобий натижани қўлга киритган эди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биз энди Жаҳон чемпиони бўлмоқчимиз. Маъсулият ҳам шунга ярашадир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика