Latest news

01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси! News

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси!

2018 йилги мавсумдан сўнг, ўтган икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

Клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз тўплаган футболчи – Акмал Холмуродов бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмига таркибга қўшилган ҳимоячи жамоанинг ҳимоя қўрғони етакчиси сифатида тўп суриб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қилди. «Динамо» жамоасининг турнир жадвалида энг кам гол ўтказиб юборган Про-Лиганинг энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлишида Холмуродовнинг ҳиссаси катта бўлди. Сўровномада Акмал Холмуродов 133 та овоз (38.7%) тўплаб, «Динамо»нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

Иккинчи ўриндан жамоа яримҳимоячиси Жасур Азимов жой олди. Самарқандлик футболчига 129 та (37.5%) овоз берилди. Азимов ҳам мавсум давомида «Динамо»нинг фаол футболчиларидан бири сифатида тўп суриб, жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Қайд этиш керак, Азимов 2017 йилда «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» деб топилганди.

Сўровномада учинчи ўриндан 28 (8.1%) овоз билан Илҳом Юнусов ўрин олган. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячи мавсум давомида жамоадошларига намуна бўла олди ва бир қатор ўйинларда муҳим голлари билан жамоага наф келтирди.

Шунингдек, мухлислар йил давомида яхши ўйинлари билан ёдда қолган Дамир Темиров 24 (7%), Отабек Нарзуллаев 18 (5.2%), Шоҳруҳ Эшбўтаевларга 12 та овоз (3.5%) беришган. Сўровномада жами 344 та овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:



«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика