Latest news

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  2 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  10 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   40 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи” News

Акмал Холматов: “Шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими жамоамнинг ютуғи”

Бироз аввал олий лиганинг 20-тур якунларига бағишлаб, рамзий терма жамоани ҳукмингизга ҳавола этгандик.
Унда “Нефтчи” сардори Акмал Холматов ҳам ўрин эгаллаганди. Тажрибали футболчи 7 йиллик танаффусдан сўнг “Нефтчи”га қайтганидан кейин ва илк голини киритди.

- Очиғи, тур рамзий терма жамоага киритилганимни биринчи бор сиздан эшитиб турибман. Албатта бу ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Лекин биласизми, мен учун бундай шахсий ютуқлар иккинчи даражали. Муҳими эса жамоамнинг ютуғидир. Чунки клубим муваффақият қозонса шунинг ўзи биз футболчилар учун катта ютуқ саналади.

- “Металлург”га қарши кечган баҳсда “Нефтчи”ни ғалаба қозониши учун бор кучим билан ўйнашга интилдим. Қай даражада ўйин кўрсатганимга келсак, яхшиси бунга мураббийлар жавоб бергани маъқул. Мен имкон қадар ҳар доим ўз ишимни пухта бажаришга ҳаракат қиламан. Шу куни “Нефтчи” ютди. Демак, футболчилар яхши ўйнаган. Келгуси ўйинларда ҳам ашаддий мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз – дейди Акмал Холматов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика