Акмал Холматов: "Роналду ёки Месси диванда ётиб юлдуз бўлиб қолмаган. Бизнинг футболчилар устида ишласа, улардан зўри йўқ"
09 jan 17:03
News
Акмал Холматов: "Роналду ёки Месси диванда ётиб юлдуз бўлиб қолмаган. Бизнинг футболчилар устида ишласа, улардан зўри йўқ"
Ҳозирда болалар футболида фаолият олиб бораётган Акмал Холматов Осиё Кубогига йўлган олган таркиб ва футболчилар ҳақида фикрларини билдирди.
"Осиё Кубогига таркибни мураббий танлаган. Демак, энг яхши футболчиларни жалб қилган. Футболчиларнинг ҳолатини, руҳиятини мураббий яқиндан билади. Бизнинг футболчилар ҳеч кимдан кам эмас. Аббосни қаранг, ЦСКА жамоасини севимли футболчисига айланиб бўлди. Абдуқодир Ҳусанов Францияда ўйнаяпти. Бу Ўзбекистон учун зўр. Бундан билиш мумкинки, бизда футболчилар бор. Яна чиқади. Фақат дангасалик қилмасдан ишлаш керак. Роналду ёки Месси диванда ётиб юлдуз бўлиб қолмаган. Ҳалиям тинмай ўз устида ишлаяпти. Бизнинг футболчилар ўз устида ишласа, улардан зўри йўқ. Асосий муаммоимиз дангасаликда",- дейди Акмал Холматов.
Батафсил интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Comments