Latest news

07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  35 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  26

Акмал Турсунбоев: “Нефтчи” билан ўйинда мухлисларимизни қувонтиришимиз керак” News

Акмал Турсунбоев: “Нефтчи” билан ўйинда мухлисларимизни қувонтиришимиз керак”

Бугун Андижонда водий дербиси бўлиб ўтади. “Бургутлар” ўз уйида “Нефтчи”ни қабул қилади. Бўлажак учрашувга бўлган қизиқиш юқори.
Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳс олдидан “Андижон” посбони Акмал Турсунбоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Албатта, “Нефтчи” билан ҳам бизни қийин ўйин кутиб турибди. Умуман олганда элитада осон учрашувларнинг ўзи йўқ. Афсуски ўтган турда Қўқонда мағлуб бўлдик. Жуда аламли мағлубият бўлди. Энди фарғоналикларга қарши баҳсда ютмасак бўлмайди. Мухлислар ғалаба қозонишимизни соғиниб қолди. Уларни хурсанд қилиш учун барчамиз астойдил тайёргарлик кўрдик.

- “Қўқон-1912” билан ўтган учрашувдан сўнг Андижонда навбатдаги учрашувга тайёргарлик олиб борилди. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Йигитларнинг руҳий тайёргарлиги яхши деб ўйлайман. Муваффақиятсиз ўйинни тезроқ унутиб, навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрдик. Насиб қилса ушбу турда биринчи ғалабамизни нишонлаймиз.

- Ҳа, ўтган турда олий лигада дебют учрашувимни ўтказдим. Афсуски элитадаги биринчи ўйинимда дарвозамдан тўп ўтказиб юбордим. Бундай бўлишини сира истамагандим. Бироқ вазият шуни тақозо этди.

- “Нефтчи” билан учрашувда дарвозани ким қўриқлашини мураббийлар аниқлайди. Шахсан мен ўйинга тайёрман. Агарда яна имконият берилса, ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди Турсунбоев.

"Андижон" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика