Latest news

18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  4 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  8 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  33 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  25 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ" News

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Швецияга қарши кўрсатган ўйини кўпчилик томонидан илиқ баҳоланди.

Футболчиларимизнинг ишонч билан ҳаракат қилгани, комбинацияларнинг муваффақиятли амалга ошгани ва муҳими кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмагани эътиборимизни тортган жиҳатларидан бири бўлди, дея оламиз. Хўш, экспет фикри қандай экан? Швеция билан ўйин ҳақида Акмал Шораҳмедовга юзландик. 

- Юқорида таъкидлаганимиздек ўзбек футболи оммаси Швецияга билан ўйинни яхши қабул қилди. Учрашувдан кейинги янграган фикрларнинг аксарияти ижобий. Нима, деб ўйлайсиз футболчилар янги мураббийга ўзларини яхши томонларини кўрсатиш пайида бўлишдими ёки Сречко Катанец қисқа вақтда нимадир янгиликни сингдира олдими?

- Менимча бу ерда мураббийнинг ҳеч қандай гапи рол ўйнамаган. Таркибни тузишда ҳам ўзбекистонлик мураббийларнинг тавсиясидан келиб чиқиб ёндошган, деб ўйлайман. Аввало бу ўртоқлик учрашуви. Битта ўйинга қараб баҳо бериш керак эмас. Олдин ҳам айтганман, бизнинг футбол тезлик ва жисмоний томондан кўпроқ ишлаши керак. Марказий ҳимояга ёшлардан бўйи баланд ва бақувват футболчиларни танлашимиз зарур. Бу ҳамон оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. 4-5 йил олдин бу ҳаракатни бошлашииз лозим. Бўлмасам, марказий ҳимоя муаммоли чизиқ сифатида гавдаланаверади. Қайси мураббий ишлашининг фарқи йўқ. Боиси футболчи 1 ҳафта терма жамоа қолган вақт клуб ихтиёрида бўлади. Швеция футболчиларига қарсангиз анча бақувват. Ўртоқлик ўйинида ҳеч нарса рол ўйнамайди. Кимнинг қандайлигини билиб бўлмайди. 

- Терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони билан ўйинга қараганда ўйинимизда қандай ижобий ўзгаришни сездингиз? Шахсан мен футболчиларимизнинг ҳаракатида саросимани сезганим йўқ...

- Менимча солиштириш қийин. Саудияда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига чиқиш масаласи бор эди. Ҳар битта хато қимматга тушарди. Бу - ўртоқлик учрашуви. Швеция билан ўйинга қараганда ўша Яманга қарши баҳс қийин бўлганди. Расмий ўйин барибир бошқача. Ўртоқлик учрашувида босим бўлмагани учун футболчилар эркин ҳаракат қилди. Мураббий бирданига зўр қилиб қўйибди, деган гаплар ноўрин. 

- Демак ҳали тўлиқ баҳо беришга эрта...

- Биз Жанубия Корея, Япония, Эрон, Қатар, Австралия каби номдор терма жамоаларни ютишимиз даркор. Мураббийнинг иши камида 2 йилда кўринса керак. 

- Швеция каби рақиблар билан баҳсларда муносиб курашиб ишонч орттириб олинса, сиз айтган терма жамоалар билан ҳайиқмай ўйнасак ҳам бўлади...

- Ишончни клубда орттириб келинади. Терма жамоа клуб эмас-ку, бир йилда 3-4 маротаба ўйнайди. Йил давомида қийин ва кучли ўйинлар орқали футболчи ўсишга эришади.  

- Марказий ҳимоя чизиғида камчиликларимиз борлиги кўринди. Балки Катанец чемпионатимизни кузатиб муносибини топиши мумкин. Сиз қайси марказий ҳимоячиларни номзод сифатида кўрсата оласиз?

- Фикримча ҳимоячиларимиз бўй тарафлама мағлуб бўлишади. Юқорида таъкидлаганимдек бўйи баланд ва жисмоний бақувват футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратиш муҳим. Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай типдаги ҳимоячилар йўқ. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика