Latest news

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Акмал Шораҳмедов: “Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди” News

Акмал Шораҳмедов: “Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди”

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувидан сўнг. Жамоамизнинг етакчи футболчиси, тажрибали ҳимоячимиз Акмал Шораҳмедовдан бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Муҳим учрашувда мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман. Менимча жамоадошларим кейинги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаб юборишди (“Насаф” 18-турда “Бунёдкор” билан беллашади - изоҳ муаллифники). Бугун бизга курашувчанлик руҳ етишмади. Рақиб жамоа бизга нисбатан бу борада устунлик қилди. Бу камчилигимиз кетма-кет такрорланаяпти, яъни сафардаги ўйинларни суст ўтказаяпмиз. Энди бунга чек қўйиш керак. Тўғриси, мухлисларимизни тушуниб турибман, улар вақтларини аямасдан, узоқ масофа йўл босиб, биз билан бирга бўлишди. Буни қадрига етишимиз керак. Чемпионатда  оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир гол, ҳар бир очко, қўлга киритиладиган якуний натижага катта таъсир кўрсатади.

Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди, “Бунёдкор” билан учрашув. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур ва шарт. Бизни бошқа натижа қониқтирмаслиги керак. Ғалаба қозониш учун эса ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Бу тайёргарликлар эртадан бошланади. Умид қиламанки, жамоадошларим буни чуқур англаб туришибди. Буни биз уддалаймиз.

Жамоамиз мухлисларига эса, кайфиятни тушурмасдан “аждарлар”ни ҳар доимгидек қўллаб-қувватланг, биз бир мақсад учун курашадиган – якдил жамоамиз деб, қоламан.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика