Latest news

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  28 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  16 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  4 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  444 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди” News

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди”

Ўтган ҳафта биринчи ва олий лига ҳакамлари учун қисқа муддатли йиғин ташкил этилди.
Унда реферилар бир қатор тестлар топширди. Мазкур йиғин жараёнида бевосита иштирок этган андижонлик Акмал Раҳимов “СА”га берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- 3 февралдан то 8 февралга қадар ташкил этилган ҳакамлар йиғини ҳар доимгидек яхши ўтди. Биз “Чиғатой”даги қароргоҳга жойлашдик. Машғулотлар ҳам асосан шу ерда ўтказилди. Дастлаб тиббий кўрик бўлди. Ҳакамлар департаменти бўлими рефериларни 4 гуруҳга ажратди. Яъни ҳар бир гуруҳга 30 нафардан рефериларни жалб этиб, улар учун 5-6 кунлик семинар ўтказилади. Шунинг учун гуруҳда олий ва биринчи лига тоифадаги ҳакамлар ҳам аралаш бўлган холда иштирок этишди.

- Йиғинга Александр Попов билан Арслон Ҳотамов бошчилик қилди. Айнан улар бизнинг хато ва камчиликларимизни айтиб, уларни бартараф этиш учун керакли маслаҳатларни берди. Семинарда назарий ва амалий тест топширдик. Шахсан мен Тошкентда иккита ўйинни бошқардим. Дастлаб “Қизилқум” - “Олмалиқ” (1:5) ва кейинроқ “Машъал” – “Навбаҳор” (2:0) баҳсини.

- Юртимизда қалин қор ёққани туфайли фитнес тестларни ёпиқ манежда топширдик. Шунингдек иккинчи бошқарган ўйиним ҳам қорли майдонда кечди.

-Мазкур йиғин 8 февраль, якшанба куни ўз поёнига етди. Эндиликда ҳар бир ҳакам чемпионат стартига қадар ўзи якка тартибда машғулот ўтказиб, тайёргарлик кўради.

- Бу йил олий лига ўйинларини ҳам бошқараманми? Тўғрисини айтганда, буни ҳакамлар департаменти бўлими ҳал қилади. Насиб қилса бу йил шундай ният йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика