Latest news

18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди" News

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди"

Бекободнинг "Металлург" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 10-ўрин билан тугатди.

Биз жамоанинг тажрибали посбони Акмал Ортиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.



- Акмал, ушбу мавсумни "Металлург" сафида ўтказдингиз. Умумий таассуротлар қандай?

- Очиғини айтсам, мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Қийин ўйинлар кўп бўлди, бир неча марта очко ҳам йўқотдик. Аммо иккинчи даврага келиб жамоамиз ўз ўйинини топиб олди. Бир қатор кучли жамоалардан очко тортиб олишга муваффақ бўлдик. Умумий айтадиган бўлсам, гарчи биринчи давра биз учун омадли бўлмаган бўлса-да, мавсумнинг иккинчи қисмидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар зўр мавсум ўтказишди, умуман, биз учун барчаси ажойиб ўтди дейиш мумкин.

- Шу ўринда, сиз учун балки кутилган ёки кутилмаган савол. Сиз бир неча йиллар Яйпаннинг "Турон" клубида ўйнагансиз. Агар собиқ жамоангиздан таклиф тушса, қайтган бўлармидингиз?

- Ҳозирда "Металлург" билан амалдаги шартномам бор. Шу сабабли "Турон"га қайтиш ёки қайтмаслигим ҳақида айтсам, нотўғри бўлади. Ҳали бу борада гапиришга эрта деб ўйлайман.



- Яхши, унда футболдаги ўз позициянгиздан келиб чиқиб савол берсам. Сизнингча, ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли дарвозабони ким?

- Тибо Куртуа. Бу борадаги шахсий фикрим шундай. Ҳозирги кунда айнан у дунёнинг энг кучли посбони бўлиб турибди.

- Яна собиқ жамоангиз ҳақида. "Пахтакор"га қарши Яйпанда бўлиб ўтган ўйинда "Турон” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилгандингиз. Ўша учрашувдан қандай хотира ва таассуротлар қолган?

- "Турон" – "Пахтакор" (1:1 қайд этилган – таҳр.) учрашуви футболчилик фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлганди. Ўша куни Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳидаги муҳит ҳам ажойиб бўлган. Стадионга ташриф буюрган маҳаллий мухлислар маза қилиб футбол томоша қилишган ва ўйин якунида чинакамига байрам қилишганди.



- "Турон" яқинда бўлиб ўтган ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, Суперлигага йўлланма олди. Янги мавсумда бу жамоадан қандай натижаларни кутясиз?

- Биринчи навбатда, яйпанлик мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Албатта, жамоага омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламан. "Турон" янги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этишига ишонаман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика