Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Акмал Ортиқов: "Баҳс давомида мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга уриндик" News

Акмал Ортиқов: "Баҳс давомида мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга уриндик"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Металлург" — "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Акмал Ортиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, ўз уйимизда ва мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониш жуда ёқимли. Қолаверса, бекободда ғалаба қозонганимизга анча вақт бўлганди. Мазкур ғалаба билан "Металлург"нинг ашаддий мухлисларини табриклайман.

"Сўғдиёна" билан уйинга бир ҳафта давомида астойдил таёргарлик кўргандик. Мақсад фақат ва фақат ғалаба қозониш ва очколаримиз сонини ошириб олишни режалаштиргандик. Дейлик, ўйин давомида мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажардик ва катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Рақиб "Сўғдиёна" жамоаси ҳам совринли ўринлар учун курашмоқда. Шу сабаб уларга ҳам ғалаба зарур эди. Биз эса уйда ўйнаётганимиздан келиб чиқиб ғалаба қозонмасак бўлмасди. Шунинг учун ҳам иккала жамоада ўйин давомида асабийлик ҳолатлари кузатилди.

"Мавсумни имкон қадар яхши ўринларнинг бирида тугатишни режалаштирганмиз. Қолган баҳсларда ижобий натижалар қайд этган ҳолда, Худо хоҳласа кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз", - дейди Ортиқов.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика